Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда қачонгача ҳужжатларини расмийлаштириши мумкин?

1815

Ҳозирги пайтда Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 30 июнига қадар ўз ҳужжатларини расмийлаштиришга ҳақли, деган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов.

Норов айтишига кўра, Россия президентининг 791-сонли фармонида белгиланган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати, муайян давлат билан авиаалоқалар ўрнатилган кундан бошлаб 90-кун давомида амал қилади. Яъни Ўзбекистон ва Россия орасида доимий авиаалоқа расман 1 апрелдан бошланган бўлса, демак Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқарлари ҳужжатлари муддати автоматик равишда 30 июнга қадар узайтирилади.

Қонунда белгиланган ушбу ҳолат нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки бошқа барча давлат фуқароларига ҳам тааллуқли.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг бошидан бери Москва мигратсия марказларига минглаб одамлар мурожаат қилмоқда, Сахарово ва Путилководаги миграция марказларида узундан узоқ навбатлар ҳосил бўлган. Меҳнат мигрантлари "Ковид амнистияси", яъни Россия президентининг 791-сонли фармони муддати тугагунга қадар ҳужжатларни расмийлаштиришга улгуришга ҳаракат қилишмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

403 23:18 06.07.2022

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

430 15:54 06.07.2022

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақти маълум қилинди

841 09:24 06.07.2022

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ҳолати қандай?

208 16:10 05.07.2022

Туркия Ўзбекистоннинг қатъиятли сиёсатини қўллаб-қувватлайди

300 10:05 05.07.2022

Дмитрий Песков: «Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир»

640 16:25 04.07.2022
« Орқага