Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонлик олимлар катта ҳажмдаги электрни сақлай оладиган аккумулятор ишлаб чиқди

1378

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси У. А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти олимлари томонидан ванадий оқувчан аккумуляторининг тажриба прототипи ишлаб чиқилди ва илмий изланишлар мақсадида қўлланилмоқда.

Ҳозирги кунда асосан ривожланган давлатлар бу технологиялардан саноат миқёсида фойдаланиш устида ишламоқда. Илмий изланишлар олиб бориш билан бирга параллел равишда саноатда кенг қўлланилмоқда. Масалан, Хитой, Япония, АҚШ давлатларида 100-200 МВт қувват сиғимга эга бўлган ванадий оқувчан аккумулятор технологияларидан фойдаланилмоқда.

Ушбу турдаги аккумуляторлар асосан қайта тикланадиган электр станцияларда, тиғиз вақтларда энергияга бўлган талабни барқарорлаш ва уй хўжалигида электр энергияни сақлаш учун қўлланилади.

Ишланманинг афзаллиги шундаки, у электр энергиясини суюқликларда сақлайди, катта ҳажмдаги электр энергиясини сақлаш имкониятини беради, электр энергиясига талаб ошганда, яъни тиғиз вақтларда энергияга бўлган талабни мувозанатлаштиради. 

Ванадий оқувчан аккумуляторнинг бошқа тур аккумуляторларидан асосий фарқи, электр энергиясига эҳтиёжга қараб, электролитлар ҳажмини ошириш орқали катта ҳажмдаги электр энергиясини сақлаш мумкин. Шунингдек, бир вақтда катта қувватдаги электр энергиясига эга бўлиш учун ячейкалар сонини кўпайтириб, керакли қувватни олса бўлади. Мазкур аккумулятор узоқ фойдаланиш муддатига эга (15-20 йил) ҳамда экологик хавфсиз ва ишлов бериш осон.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

192 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

703 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

433 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

472 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1441 20:22 05.07.2022

Илихон

164 20:15 05.07.2022
« Орқага