Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Афинадаги консуллиги ёпилади, Швецияда элчихона очилади

1897

Бугун Ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Юсуф Қобилжонов матбуот анжумани ўтказди. Унда 2021 йил биринчи чорагида вазирлик томонидан қилинган ишлар ҳақида маълумот берилди.

“Шуни таъкидлашни истардимки, Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили миллий ва хорижий журналистлар учун биринчи марта брифинг ўтказмоқда. Бизнинг сиз, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича жуда катта режаларимиз бор”, – деди Қобилжонов.

У жорий йилда консуллик-ҳуқуқий йўналиш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталар экан, қуйидаги маълумотларни келтирди:

  • 6 673 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилди;
  • хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 1 934 нафар Ўзбекистон фуқароларига кўмак, хусусан консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди;
  • хориждаги 884 нафар фуқаро молиявий ёрдам олди.

Шунингдек, Юсуф Қобилжонов Ўзбекистоннинг Афина шаҳридаги Бош консулхонаси ёпилиши ва Швеция Қироллигида элчихона очилишини маълум қилди. “2021 йил апрель ойида ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди”, – дея билдирди у.

Греция билан доимий сиёсий, дипломатик ва савдо-иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш учун ушбу мамлакат билан ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасига юклатилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1042 22:17 28.05.2023

Хитой Марказий Осиёни “ўз қаноти остига” олмоқчими?

1547 16:33 24.05.2023

Ўзбекистонда Президент сайлови муддатидан олдин ўтказилади

1981 15:12 08.05.2023

Ўзбекистон ва Туркия президентлари стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

1279 09:22 03.05.2023

Туркия ва Ўзбекистон раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ҳолатини муҳокама қилишди

729 09:01 13.04.2023

Йўлларда автоҳалокатларнинг камайиши катта жарималарга боғлиқми? Туркия ва Ўзбекистондаги ҳолатнинг қиёсий таҳлили

2207 16:34 03.04.2023
« Орқага