Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг «Эркин савдо» назорат кўрсаткичидаги ўрни яхшиланди

384

Ҳар йили Wall Street Journal ва Heritage Foundation маркази томонидан иқтисодий эркинлик ҳисоботи эълон қилинади. Ўзбекистон мазкур ҳисоботнинг «Эркин савдо» назорат кўрсаткичида АҚШ, Япония, Хитой ва Россия каби давлатларни ортда қолдириб, 67-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон тўғри савдо сиёсати, тариф кўрсаткичини пасайтириш, божхона ва назорат тўсиқларини енгиллаштириш соҳаларига кўра, «Эркин савдо» назорат рейтингида 75,6 баллни қўлга киритган. Бу рақам аввалги йилдагига қараганда 20,2 балга ортган.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз 2021 йилдаги 163-ўриндан 67-ўринга кўтарилиб, Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилмоқда.

Маълум бўлишича, «Эркин савдо» кўрсаткичининг ўртача балли 70,9 дан 69,5 га тушган ва 21 фоиз давлатлар ташқи савдода тарифланган ва тарифсиз тўсиқларни яхшилашга муваффақ бўлган.

Маълумот учун: иқтисодий эркинлик индекси мамлакатлардаги иқтисодий эркинликни баҳолайди. Мазкур рейтинг The Heritage foundation тадқиқотлар маркази ва The Wall Street journal билан ҳамкорликда аниқланади. Рейтинг ҳукумат аралашувининг йўқлиги ёки ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилиш, товар ва хизматларнинг тақсимланиши ҳамда истеъмоли, фуқароларнинг эркинлигини зарурий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш каби талаблар асосида шакллантирилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

67 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

288 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

130 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

521 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

449 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

135 19:05 24.05.2022
« Орқага