Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтингдаги ўрни яхшиланди

682

"Transparency International" халқаро ташкилотининг 2021 йил якуни бўйича «Коррупцияни қабул қилиш индекси»нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 2 поғонага кўтарилиб, 2021 йили 28 балл билан 140 ўринни эгаллаган.

Рейтингнинг энг юқори ўринларида коррупция даражаси паст бўлган Дания, Финляндия ва Янги Зеландия давлатлари қайд этилган. Уларнинг ҳар бири 88 бални қўлга киритган. Кейинги ўринларни Сингапур, Швеция ва Норвегия (85) давлатлари олган. Рўйхатнинг энг охирида Жанубий Судан (11 балл билан 180), Сомали (179) ва Сурия (178) жойлашган.

Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги 5 йил давомида барқарор ўсиш (2017 йилда 22 балдан 2021 йилда 28 балгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилган.

Маълумот учун: «Коррупцияни қабул қилиш индекси» давлат секторида коррупциянинг тарқалиши бўйича дунё мамлакатлари рейтингини аниқлайди. Мазкур рейтинг "Transparency International" нодавлат ташкилоти томонидан тузилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Беларусда «врачлар иши»: Лукашенко ўзининг шахсий шифокори ва яна ўнлаб врачларни ҳибсга олди

790 09:40 19.04.2022

Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда — Сенат раиси

341 14:30 05.04.2022

Саудия Арабистони Ислом давлатларини минтақавий аксилкоррупция тармоғига қўшилишга чақирмоқда

381 14:05 24.03.2022

Коррупция оқибатида 2021 йил давлат ва жамият манфаатларига 1 триллиондан кўп зарар етказилган

396 11:15 11.03.2022

«Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак» - Президент

442 14:48 17.02.2022

Қозоғистон: даромад ва харажатлар ўртасидаги тафовут учун амалдорлар ишдан бўшатилади

935 19:10 16.02.2022
« Орқага