Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига яна сел келиши кутилмоқда

541

«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди. Унга кўра, 13–14 май кунлари республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда ёмғир кучайиб, момақалдироқ бўлади ва дўл ёғиши мумкин.

Кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли юқори. 

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

165 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

141 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

145 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

145 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

320 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

249 09:24 16.08.2022
« Орқага