Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзига ўт қўйган аёл иши бўйича жиноий иш очилди

1695

МИБ ва ИИБ ходимларига хизмат текшируви белгиланган

Уй-жой можароси ортидан келиб чиққан муаммо туфайли Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Дедабаева ўзини ёқиб юбориб, вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов ўз телеграм каналида хабар берди.

Иш ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ижро варақасига асосан МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан Г.Дедабоевани яшаб турган хонадонидан мажбурий кўчириш ижро ҳаракати ўтказишни тайинланиб, ушбу хонадонга жорий йилнинг 29 сентябр куни иштирокчиларни жалб қилган ҳолда ижро ҳаракатини амалга ошириш учун борилган.

Шу вақтда, Г.Дадабаева ижро ҳаракатини тўхтатиш, ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш мақсадида яшаш хонадони дарвозасининг ташқи олд томонида ўзи билан олиб чиққан 1,5 литр ҳажмли елим идишдаги бензин ёқилғисини устидан қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Г.Дадабоева 30 сентябрь куни РШТЁИМ Наманган филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Г.Дадабоеванинг танаси юзасининг 90 фоиз алангадан куйиши, шундан 40 фоиз қисми чуқур куйиш ва юқори нафас йўлларининг 1-даражали куйиши унинг ўлимига олиб келгани айтиб ўтилади ҳисоботда.

Жиноят иши бўйича судга оид тиббий, судга оид ёнғин техникавий ва бошқа зарурий экспертизалар тайинланган.

МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси ва  профилактика инспектори ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ноннинг сифати қачон назоратга олинади?

685 19:30 27.11.2021

Aфғонистон. Сўнгги янгиликлар

3110 12:14 16.08.2021

Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборот тарқатганлик учун қандай жазо бор?

505 16:00 16.01.2021

Биометрик паспорт бекор қилинади

2765 12:15 23.09.2020

UZIMEI бизга керакмиди?

1757 11:20 23.09.2020
« Орқага