Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вакцина олган талабага чегирма берилади

688

Сайтимиз орқали коронавирусга қарши ихтиёрий равишда эмланган, тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021−2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилиши, бироқ ушбу қарор фақатгина 1-курс кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга тегишли экани тўғрисида хабар берган эдик.

Мазкур мақолада «2-3-4 курс талабалари, кечки ва сиртқи таълим йўналишларида таҳсил олувчи талабаларнинг соғлиги муҳим эмасми? Ёки уларга касаллик юқмайдими?», мазмунидаги ўринли саволлар билдирилган эди.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, энди коронавирус инфекциясига қарши эмланган сиртқи ёки кечки таълим шаклида табақалаштирилган тўлов-контракт (супер контракт) асосида таҳсил олаётган талабаларга ҳам 10 фоиз чегирма берилади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ–5157-сон қарорининг 7-бандига кўра белгиланган тартибга мувофиқ, талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш), шунингдек, абитуриентларни сиртқи ва кечки таълим шаклига бакалавриатга талабаликка тавсия этишда 2021/2022 ўқув йили учун тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари қўлланилиши ҳамда коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентлар ва талабаларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.

Бундан келиб чиқадики, энди таълим шакли ёки босқичидан қатъи назар коронавирусга қарши эмланган барча талабаларга тўлов-контракт миқдорининг 10 фоиз қисми қоплаб берилади.

Шунингдек, мазкур чегирма табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ва ўқишни кўчирган талабаларга ҳам тааллуқли эканини таъкидлаш лозим. Яъни вакцина олган абитуриент 60 миллион сўмлик супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинган бўлса, унга ушбу сумманинг 10 фоизи миқдорида — 6 миллион сўмлик бонус берилади.

Юқорида эсланган мақолада айтилганидек, кишининг соғлиги, аввало ўзига муҳим. Ҳеч қандай имтиёз берилмаган тақдирда ҳам вакцина олиш кишининг ўзига фойда. Бу каби имтиёзлар эса талабалар учун нафақат моддий, балки соғлик жиҳатидан ҳам рағбатлантириш бўлди десак муболаға бўлмас...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энди талаба давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди

1143 13:30 22.11.2021

Талабалар турар жойи фаҳш ўчоғи бўлмасин!

18793 21:35 18.11.2021

Юртимизда қанча талаба ўқийди? – статистик маълумотлар

853 21:05 17.11.2021

Талаба тарбияга муҳтож бўлса...

1275 21:05 02.11.2021

Талабаларга берилган чегирма муддати узайтирилди

724 20:05 21.10.2021
« Орқага