Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Вақф” фонди харажатлар ҳақида маълумот берди 

1047

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Вақф" хайрия фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров фонд томонидан масжидлар қурилиши ва таъмири учун сарфланган маблағлар ҳақида маълумот берди. 

Унинг айтишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар қурилиши, жорий ва капитал таъмирлаш ишлари учун:   

– 2018 йилда 10 та масжидга 400 миллион сўм; 

– 2019 йилда 17 та масжидга 2 миллиард 300 миллион сўм; 

– 2020 йилда 26 та масжидга 1 миллиард 395 миллион сўм; 

– 2021 йилда 32 та масжидга 1 миллиард 157 миллион сўм сарфланган. 

Жами 85 та масжидга 5 миллиард 252 миллион сўм хайрия қилинган бўлса, аҳолининг диний-маърифий илмларини ошириш ва масжидлардаги кутубхоналарни янада бойитиш мақсадида: 

– 2018 йилда 1290 дона; 

– 2019 йилда 6286 дона; 

– 2020 йилда 3222 дона; 

– 2021 йилда 83 640 дона китоблар, жами ўтган давр мобайнида қиймати 2 миллиард 95 миллион 873 минг 640 сўмлик, 94 438 дона китоблар масжидар учун вақф қилинган. 

Шунингдек, 2020 йил май ойида Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида тошқин сабаб вайрон бўлган “Юсуф” масжиди фонд томонидан ҳомийлар билан ҳамкорликда буткул янгидан бунёд этилди.       

Алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда фаолият юритаётган молиявий ночор, кам даромадли масжид имом-хатиблари учун фонд томонидан 2018 йилдан узлуксиз ойлик маош тайинланиб, ўтган вақт мобайнида 6 миллиард 976 миллион сўмдан зиёд маблағлар маош сифатида тўлаб берилди. 

Бундан ташқари, пандемия даврида республикамиздаги 2090 дан ортиқ масжидларда меҳнат қилаётган имом-хатиб, имом ноиби, мутавалли, муаззин, қоровул ва бошқа техник ходимларнинг барчаларига моддий ёрдам учун 65 миллиард 873 миллион сўм хайрия сифатида ажратилди.       

Умумий ҳисобда фонд ўз фаолиятини бошлагандан бугунга қадар жами 74 944 873 000 сўм маблағни масжидлар қурилиши, таъмирланиши, техник таъминот ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун хайрия сифатида йўналтирилган

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Вақф” фонди томонидан қанча маблағ хайрия қилингани маълум бўлди

394 13:30 20.07.2022

Туркиядаги вақф 526 минг оилага қурбонлик гўшти тарқатди

353 10:33 12.07.2022

Расман: “Саховат Наманган” хайрия фонди яна фаолиятини бошлади

2750 20:44 14.04.2022

Рамазоннинг илк ҳафтасида 600 млн сўмлик эҳсон тарқатилди – «Вақф» фонди

439 19:15 09.04.2022

70 йиллик ибодатнинг савобини қўлга киритишни истайсизми?

1209 19:05 10.03.2022

«Вақф» хайрия жамоат фонди – энг шаффоф ташкилот

713 16:05 01.02.2022
« Орқага