Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Вақф” фонди хайрия тарқатган қорбоболар юзасидан жавоб берди

7303

Ижтимоий тармоқларда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан юртимизда истиқомат қилаётган ёрдамга муҳтож оилаларга улашилган хайрия маҳсулотлари олдида қорбобо сурати тасвирланган фотолавҳалар юртдошларимизда турли салбий фикрларни келтириб чиқарди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати тарқатган хабарда бу воқеанинг рўй бериши ва унга ташкилотнинг алоқаси тўғрисида маълумот берилган.

Хабарда айтилишича, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган меҳр-мурувват тадбирлари бирор-бир сана ёки ижтимоий байрамларга алоқаси ҳам, қорбобони таклиф этишда Фонднинг ўрни ҳам йўқ.

“Жойлардаги тадбирларнинг шакли ва мазмуни ҳудудлардаги ташкилотлар томонидан уюштирилган бўлиб, бундай фаросатсизликка йўл қўйган маҳаллий мутасаддиларни мутлақо оқлаб бўлмайди. Хусусан мана шу ҳолатга сабабчи бўлган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимлиги вакиллари узр сўрашлари керак.

Шундай экан, тарқатилган суратлардаги қорбоболарнинг “Вақф” хайрия жамоат фондига ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу ҳолат учун Фонд ва унинг ходимларини обрўсизлантириш ҳақорат ва адолатсизликдир. Ҳар қандай тўғри ва ишончли маълумотни исталган вақтда Фонднинг ўзидан олиш мумкинлигини яна бир бор таъкидлаймиз», дейилади фонд хабарида.

Хабарнинг давомида фонд амалга оширган ишлар ҳақида гапирилиб, жами 91550 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилгани, 56 та “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларидаги мавжуд эҳтиёжларни ўрганган ҳолда, уларга фойдаланиш учун телевизор, кир ювиш машинаси, тикув машинаси, компьютер ва принтер, совутгич, генератор, видеокамера, чангютгич, печь, дазмол каби зарур техник жиҳозлар олиб берилгани айтилган.

«Синовли кунларда янада жипслашиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, йиқилганни суяш ўрнига, мана шундай 100 мингдан зиёд оилалар ва бир неча юз минг инсоннинг дардига малҳам бўлган савобли ишларга соя солиш ва нохолис талқин этиш чин мўминлик сифати эмас», дейилади фонд баёнотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия вақфи 1,2 мингдан ортиқ етимларга ёрдам кўрсатди 

655 09:55 11.10.2022

Ўзбекистонда вақф жамғармалари кўпайиши керак, аммо...

986 09:35 10.10.2022

Грециядаги мусулмон вақфларининг мулкларини насронийлар сотиб юбормоқда

1071 11:45 07.10.2022

АҚШдаги вақф тизимидан ўрнак олсак арзийди 

1926 15:50 16.09.2022

“Вақф” фонди томонидан қанча маблағ хайрия қилингани маълум бўлди

905 13:30 20.07.2022

Туркиядаги вақф 526 минг оилага қурбонлик гўшти тарқатди

1030 10:33 12.07.2022
« Орқага