Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Вақф» фонди Қурбон ҳайитидаги хайриялар ҳақида маълумот берди

688

АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров Қурбон ҳайити байрами кунлари амалга оширилган хайрия тадбирлари ҳақида маълумот берди.

“Қурбонлик–2021” тадбирлари режасига асосан жорий йилнинг 20, 21 ва 22 июль кунлари “Вақф” фондининг барча ҳудудий филиаллари томонидан хайрия тадбирлари ташкил этилди. “Вақф” фондининг марказий аппарати томонидан Тошкент шаҳридаги 21 ва 23-сонли Меҳрибонлик  уйларининг тарбияланувчиларига жами 11 326 000 сўмлик 280 дона байрам совғаси хайрия қилинди.

“Вақф” фонди томонидан ҳомийлар ва ҳамкорларни жалб этган ҳолда 504 миллион сўм маблағ ажратилди ва ушбу маблағ ҳисобидан республика бўйлаб жами 36 дона қорамол қурбонлик қилиниб,  7545 кг гўшт улашилди. Шунингдек, Фонднинг ҳудудий филиаллари ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 2 та қорамол ва 35 та қўй қурбонлик қилиниб, 1716 кг гўшт тарқатилди. Қурбон ҳайити муносабати билан филиаллар томонидан жалб қилган хайриялар, жумладан қурбонликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори жами 197 938 000 сўмни ташкил этди.  

Умумий ҳисобда “Вақф” фонди ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан республика бўйича 38 та қорамол ва 35 та қўй сўйилиб, ночор, ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор бўлган ва бемор ҳамюртларимиз учун жами 9216 кг қурбонлик гўшти хайрия қилинди.

Тадбирлар давомида республика миқёсида 4167 нафар кам таъминланган оила, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз кекса фуқароларга жами 644 455 297 сўмлик ҳамда 23 та “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларида истиқомат қилувчи ҳамюртларимизга 68 808 623 сўмлик эҳсон, умумий ҳисобда “Қурбонлик–2021” тадбири доирасида  713 264 000 сўмлик эҳсонлар қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Вақф” фонди харажатлар ҳақида маълумот берди 

573 13:13 10.11.2021

Диний таълим соҳасига ажратилган хайриялар ҳақида маълумот берилди

648 08:30 28.09.2021

Урганчдаги ёрдамга муҳтож оилаларга 100 млн сўм хайрия қилинди

703 10:05 20.09.2021

Қашқадарё. Масжидларга катта миқдорда китоблар тарқатилди

830 19:55 13.09.2021

Имомларга 420 млн сўм тарқатилди

1907 22:17 06.09.2021

Ўзбекистон ва Нигер давлати "ВАҚФ" ташкилоти раҳбарлари учрашди

1162 22:30 04.09.2021
« Орқага