Жорий йилнинг 13 февраль санасида, Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов хайрия тадбирлари ўтказиш мақсадида, Сирдарё вилоятида бўлди.
Фонд матбуот хизматининг Azon.uz'га хабар беришича, ташриф давомида 74 та масжидга жами қиймати 105 062 500 сўмлик, 5330 дона турли мазмундаги китоблар хайрия қилинди.
Шунингдек, бемор, кўмакка муҳтож тўққиз оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва китоблар, ногиронлиги бўлган икки оилага эса ногиронлик аравачалари ҳам қўшиб берилди.
Сафар чоғида фонд раҳбари Яҳёхон қори Абдураҳмонов Ховос туманида обод этилган қабристонни ҳам кўздан кечириб, зарур тавсиялар бериб ўтди.
Мазкур хайрия тадбирларида фаол иштирок этган, эхсон қилган ва қўллаб-қувватлаган барча саҳоватпеша инсонларга ташаккур айтамиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи мукофотласин!