Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вақф фонди толиби илмларга хайрия қилди

763

Рамазон ойи саҳоват ойидир, бу ойда Вақф фонди ҳам кўплаб хайрия ишларини амалга оширмоқда.

Кеча Вақф хайрия жамоат фонди ҳамда хомийлар билан биргаликда республикамизнинг олис ҳудудларидан келиб, пойтахтда илм олаётган, талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи 230 нафар толиби илмларга Рамазон туҳфаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилди. Шу билан бир қаторда Вақф фонди томонидан диний таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадда фонд раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов кеча “Хадичаи кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюриб, фонд ва ҳомийлар томонидан ушбу билим юрти учун, жами қиймати 164 566 000 сўмлик, 3 та смарт доска, лингафон хонасига мўлжалланган 9 та компьютер жамланмаси, онлайн дарслар учун 1 та фото-видео камера ва бошқа 27 турдаги таълим учун зарур бўлган моддий-техник воситаларини хайрия қилди. 

Вақф фонди толиби илмлар учун доимий равишда хайрияларни амалга ошириб, ҳар йили ижтимоий кўмакка муҳтож ёки иқтидорли талабаларни рағбатлантириш учун тўлов шартнома пулларини ҳам ўтказиб бермоқда. 

Ушбу фонд ходимлари, хайрия қилган саховатпешалар ва ҳомийларини Аллоҳ таоло мукофотласин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий хайрия ташкилотлари 2021 йилда қанча одамга ёрдам бергани очиқланди 

262 09:52 28.07.2022

Мусулмон футболчи дунёнинг энг яхши 10 нафар сахий одамларидан бири бўлди

971 11:35 24.06.2022

Ринат Ахметов ҳар куни Украинага ёрдам учун 1 миллион доллар бермоқда

1521 14:43 12.05.2022

Mavzu: Xayriya fondlari va namozxonalar faoliyati nega toʻxtatilmoqda?

733 15:13 06.05.2022

«Юрак амри» лойиҳаси фаолиятини тўхтатди

4985 17:56 04.05.2022

Расман: “Саховат Наманган” хайрия фонди яна фаолиятини бошлади

2744 20:44 14.04.2022
« Орқага