Вақф хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти филиали томонидан, вилоятдаги ижтиомий кўмакка муҳтож ва ночор 30 та оиланинг 30 нафар фарзандлари учун, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб «Хатна тўйи» хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир давомида тўй дастурхони ёзилиб, болажонлар учур совғалар, кийим-кечаклар ва ҳар бирига бир донадан велосипед хайрия қилинди.