Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вашингтон ҳам Москвага шартини айтди

2756

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков билан суҳбатда Вашингтон Москва билан уни безовта қилаётган масалалар бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини, бироқ бунинг учун Украина билан чегарадаги вазиятни юмшатиш зарурлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уйнинг душанба куни Салливан ва Ушаков ўртасидаги суҳбатдан кейин эълон қилинган баёнотида айтилган.

“Салливан ҳар қандай мулоқот тенгликка асосланган бўлиши ва Россия ҳаракатларига оид хавотирларимизни ҳисобга олиши, шунингдек, Европадаги иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда ўтиши кераклигини аниқ айтди”, – дейилади ҳужжатда.

Шу билан бирга Америка президенти маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар турли каналлар, жумладан, икки томонлама алоқалар, НАТО Кенгаши – Россия ҳамда ЕХҲТ орқали дипломатик ҳамкорликка тайёр.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси учун хавфсизлик кафолатлари бўйича талаблар тўпламини эълон қилган эди. Талаблар орасида НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги ва Украинанинг альянс сафига қабул қилинмаслиги, НАТОнинг Шарқий Европа, Кавказорти ва Марказий Осиёда ҳарбий фаолият олиб бормаслиги кабилар бор. 

Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда Украина билан боғлиқ можаро туфайли сезиларли даражада ёмонлашди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Давлат котиби уруш бошланганидан бери илк бор Лавров билан гаплашмоқчи

346 14:55 28.07.2022

Ким Чен Ин: АҚШ билан ҳарбий тўқнашувга тайёрмиз

799 13:25 28.07.2022

Исломободда «покистонча баҳор» бўладими? Ёхуд Ғарбнинг «узун қўллари»

2514 15:45 21.04.2022

Иброҳим Раисий: «Исроил Эрон Ислом республикасига қарши заррача ҳаракат қилса...»

2817 12:50 18.04.2022

АҚШ ҳукуматининг Туркияга оид муҳим мактуби жамоатчиликка ошкор бўлди

2212 15:14 07.04.2022

Тасним агентлиги: Эрон Россиянинг ядровий музокараларга «аралашувини» танқид қилмоқда

1259 16:35 07.03.2022
« Орқага