Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ватанига қайтган сурияликлар қийноққа солинаётгани айтилмоқда

1111

Amnesty International ташкилоти Сурия ҳукуматини қочқинликдан қайтган фуқароларни тизимли равишда қийноққа солиш, камситиш ва жинсий зўрлашларда айбламоқда. 

Ташкилот эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Сурия чегарачилари ва полициячилари уруш пайтида ватанини тарк этган барчани террорчи деб ҳисобламоқда. Ҳисобот Сурияга қайтган қирқдан зиёд қочқин ва уларнинг қариндошлари берган гувоҳликларга асосланган бўлиб, уларнинг сўзлари 2020 йилнинг июли ва 2021 йилнинг июни оралиғида ёзиб олинган. 

Amnesty International қочқинларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилиши билан боғлиқ 66 та ҳолатни қайд этган. Жабрланувчилар орасида 13 нафар бола, 15 аёл ва 38 эркак бор. Сурияга қайтган 5 киши турмада вафот этган, 17 киши бедарак йўқолган. 

Сурия ҳукумати дунёнинг турли нуқталарига тарқаб кетган фуқароларни ватанига қайтишга ундаётган бўлса-да, БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси мамлакат қочқинларнинг оммавий равишда қайтишига ҳали тайёр эмаслигини айтмоқда. Айрим Европа мамлакатлари, хусусан, Дания ва Швеция ҳам суриялик қочқинларнинг ватанига қайтишини истамоқда. Туркияда 3,6 суриялик қочқин яшайди ва бу масалада ҳукуматга жамоатчилик босими бор. Ливандаги 1,5 миллион суриялик оғир шароитларда кун кечирмоқда. 

БМТ маълумотига кўра, 2016 йилдан 2021 йилнинг июнигача 7 миллион суриялик қочқиннинг атиги 282 минги юртига қайтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Тоқатимиз тоқ бўлди...” – Эрдоған 

1253 13:48 12.10.2021

Асаднинг амакиси 36 йилдан сўнг Сурияга қайтди

1007 10:05 10.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7033 16:05 09.10.2021

Суриянинг Интерполга аъзолиги тикланди

346 19:05 05.10.2021

Иордания подшоҳи Сурияда уруш бошлангандан бери илк бор Асад билан гаплашди

400 10:10 04.10.2021

Иордания ва Сурия чегараси қайтадан очилди

191 13:16 30.09.2021
« Орқага