Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Вазирлик Гулистондаги ҳолатга муносабат билдирди

3717

Хабарингиз бор, бугун Гулистон шаҳар халқ таълими бошқармаси томонидан очилган саҳифада эълон қилинган мақола ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Муқаддас динимизга нисбатан агрессив муносабатда ёзилган бу мақолага одамлар агрессив  муносабат билдирди. Кейинроқ мақола саҳифадан ўчирилган бўлса-да муҳокамалр тўхтамаяпти.  

Сайтимизда бу масала атрофлича ўрганилиб, таҳлилий мақола ҳам ёритилди. Ҳозиргина Халқ таълими вазирлигининг матбуот котиби Лайло Рустамова вазирликнинг муносабатини онлайн тарзда эълон қилди. Одамлар тахмин қилганидек, вазирликнинг муносабати ўртача. “Кимдир томонидан бошқа сайтдан кўчирилган...” Шаҳар халқ таълими бошқармасининг саҳифасини кимдир – техник ёки оддий ходим бошқамаса керак. Ҳар бир пост синчковлик билан ўрганилади. 

Ўзи аслида мактаб формаси ва мактабда муаллималар ва ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашига қўйилаётган норасмий тақиқлар кенг муҳокама бўлиб турган бир пайтда бу мақола жамоатчиликни яна бир тўлқинлантирди. Муҳокамалар қизғин давом этаётган бир пайтда жўялироқ муносабат бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди.

ХТВ матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамовага кўра, ҳолатни ўрганиш давомида агрессив мазмунда ёзилган ушбу пост Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада эълон қилингани ва кейинроқ пост ўчирилгани тасдиқланган.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган бўлиб, соҳа ходимларнинг бепарворлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган. Лекин бу нарса ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликдан озод қилмайди.

"Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз.

Ўрганиш натижалари ҳамда кўрилган чоралар хусусида кун якунига қадар батафсил маълумот бериб ўтилади.

Шу ўринда соҳа ходимларидан ҳар қандай маълумот ёки постни эълон қилишдан олдин унинг мазмуни ва оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини, сўз масъулиятини унутмасликларини сўраб қоламиз", дейилади расмий муносабатда. 

Аммо буни ўқиган киши ушбу муносабат шошма-шошарликда, айбни тезроқ ёпишга уриниш учун тайёрлангандек, гўё. Сабаб, Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими телеграм каналида чиққан мақола "удалить" қилиниб, канал номи ҳам ўзгартирилди. Бос устига, каналга жойланган хабар ходимларнинг бепарволиги сабаб жойланиб қолинибди. Қизиқ, халқ таълими бошида турган ходимлар бепарво бўлса, бошқалардан нимани кутиш мумкин? Таълимда хато қилинмайди. Унга масъулият билан ёндашилади. Биргина хато қилиндими, келажакнинг барбод бўлаётгани, аслида шу. 

P.S.: Гулистонда рўмол ўраган қизларни мактабдан ҳайдаган директорга ҳам ХТВ жазо қўлланилишини айганди. Аммо иш "ёпди-ёпди" бўлган чоғи, ўқувчи қизларнинг рўмолига қарши чиққан мактаб ходимларига ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ. Улар ҳеч нима бўлмагандек, ишлаб юришибди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1019 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1086 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

719 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1409 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

736 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1479 15:30 07.06.2023
« Орқага