Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вазирлик талабаларга мурожаат билан чиқди 

887

Мамлакатимиздаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатни яхшилаш ва коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланганларни рағбатлантириш мақсадида вакцина олган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши ҳақида аввал хабар қилган эдик.

«Ҳозирда юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ва коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга мазкур бир марталик 10 фоизли чегирма бонуси берилмоқда», – деб хабар беради Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Мазкур чегирма фақат 1 ноябргача эмланган талабаларга тегишли эканлиги ҳисобига талабалардан вакцина олишга улгуриб қолишлари эслатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, имтиёз 1 ноябрга қадар вакцина олган қуйидаги талабаларга тааллуқли:

– бакалавриатуранинг барча босқич талабаларига; 
– магистратура (килиник ординатура)нинг барча босқич талабаларига;
– кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида ўқиётган талабаларга;
– жорий ўқув йилида ўқишни кўчириб, супер контракт асосида ўқиш истагини билдирган талабаларга;
– жорий ўқув йилида бакалавриатурада супер контракт асосида ўқиш истагини билдирган талабаларга.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонлик талабаларга Қозоғистондан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришига рухсат бериладими?

649 14:07 13.01.2022

Анқара Қоҳира талаб қилаётган бир қанча талабларни рад этди

1624 16:15 15.09.2021

Саудия Арабистони умра зиёрати учун талабларни эълон қилди

3772 11:45 27.07.2021

Россияда ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар огоҳлантирилди

2003 08:55 09.02.2021

Туркияда 4 кунлик комендантлик соати бошланди

1328 15:00 23.05.2020
« Орқага