Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун чуқурроқ ўрганилади

3629

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунни ўрганиш ва тарғиб қилиш хусусида буйруқ чиқарилди.

Унда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳиятини Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча раҳбар ва ходимлар томонидан чуқур ўрганишни ҳамда оммавий ахборот воситаларида жамоатчиликка кенг тарғиб қилишни ташкил этиш мақсад қилинган.

Буйруқда айтилишича, «икки ҳафта муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси марказий аппарати (Ишматбеков), Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳар ва вилоятлар вакилликлари, таълим муассасалари ва диний идора тасарруфидаги барча ташкилотларнинr биринчи раҳбарлари диний идора тизимида фаолият юритаётган барча ишчи-ходимларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақида»ги Қонунни чуқур ўрганишларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, бир ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотларда карантин талабларига риоя этган ёки онлайн шаклда юридик соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда мазкур Қонун буйича семинарлар ташкил этилиши айтиб ўтилган.

Бунга қўшимча равишда тизимли равишда мазкур Қонунининг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан тарғибот ишлари, чиқишлар қилиниши, Қонунга нисбатан нохолислик билан билдирилаётган муносабатларга тезкор раддиялар бериб  бориш  ташкил  этилиши буюрилган.

 

Ахборот-таҳлил бўлими, «Шамсиддинхон Бобохонов» НМИУ ва Масжидлар бўлими бир ой муддатда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳиятини халқчил шаклда ёритиб берувчи буклетлар тайёрлаш ҳамда аҳолига тарқатиш вазифалари юклатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Виждон эркинлиги динсизликни тарғиб қилишми?

916 13:45 06.07.2022

«Халқаро ҳужжатларда диний таълим ҳуқуқи деган нарса йўқ» – Адлия вазири

4184 13:21 10.07.2021

Адлия вазири: «Ўз вақтида «ибодат либоси»га таъриф беролмаганмиз...»

3662 12:09 10.07.2021

Мавзу: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар»

1506 11:30 10.07.2021

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»

3335 16:40 06.07.2021
« Орқага