Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Владимир Путин Душанбега бормайди

1380

Россия президенти Владимир Путин жорий ҳафтада Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитига бормайди.

Бу ҳақда Путин бугун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон мулоқотида маълум қилди. Россия раҳбари саммитда видеалоқа орқали иштирок этади. Маълум бўлишича, Путиннинг атрофидаги кишиларда коронавирус аниқланган, шу сабабли Россия президенти маълум муддат карантинда бўлишига тўғри келади. Атрофидаги кишиларда коронавирус аниқлангани ҳақида Путин яқинда Кремлда паралимпиячилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ ва КХШТа аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида муҳокама этиладиган асосий мавзу Афғонистондаги вазият бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Путин билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

619 17:10 14.09.2021

Зеленский: «Украина шарқида тинчлик бўлиши Путинга боғлиқ»

741 13:30 06.08.2021

Шавкат Мирзиёев Путин билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

1209 09:26 06.07.2021

Путин ва Назарбоев Москвада учрашади

780 08:05 30.06.2021

Жепаров Москвага борди. Энди уни расмий Пекин чақиряпти...

2520 11:09 26.02.2021
« Орқага