Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

780

Вулқон отилиши пайтида чиқадиган газлар атмосферага узоқ муддатли таъсир қиладими? 

Лава, кул ва кислота ёмғири

Манчестер университетининг вулқоншунос олимлари Ана Пардо Кофрадес ва Кэтрин Хэйер Пальма оролидаги Кумбре-Вьеха отилиши бошланганидан бери чиқарилган олтингугурт, карбонат ангидрид ва бошқа газлар ҳажмини ўлчамоқда.

«Ҳозир газ пастки ёриқлардан чиқмоқда», дейди Ана. Бу оқ тўпламлар асосан сув буғидан иборат. Газ магмадан чиқади. Демак, магманинг оқиши газлар ажралиб чиқаётганини англатади”.

Аммо улар Пальма аҳолиси учун лава ва кулдан камроқ муаммодир. Лава оқимлари уч мингта бинони вайрон қилди ва атрофдаги деярли ҳамма нарса кул билан қопланган.

“Вулканлар кулда электр заряди тўпланиб қолганлиги сабабли биноларга, шунингдек, электр тармоқларига зарар етказади. - дейди Кэтрин. Шунингдек, улар кислотали ёмғирни келтириб чиқаради. Шунингдек, вулқоннинг банан плантацияларига зарар етказгани жиддий муаммоларни пайдо қилди.

Кислота ёмғирлари кимёвий жиҳатдан жуда фаол модда бўлган, вулқонлар томонидан чиқарилган олтингугурт диоксиди туфайли юзага келади. Олтингугурт диоксиди ҳаво сифатини пасайтириши мумкин. Катта вулқон отилишлардан сўнг у иқлимни қисқа муддат совутиш таъсирига эга бўлган заррачаларни ҳосил қилиши мумкин.

3000 тонна карбонат ангидрид

Худди шу вулқондан чиқарилган карбонат ангидрид ҳақида нима дейиш мумкин? Пальма отилишида иссиқхона эффекти қандай бўлади? Тенерифе оролида ишлайдиган олим Омайра Гарсия отилиш пайтида CО2 нинг кескин кўпайишини қайд этган:

“Карбонат ангидрид концентрацияси сезиларли даражада ошди. Аммо фақат бир жойда ва қисқа муддатга”.

Фаолиятининг энг юқори чўққисида вулқон кунига 3000 тонна карбонат ангидридни чиқарган. Бу жуда кўпдек туюлиши мумкин, аммо инсон фаолияти натижасида чиқарилган чиқиндилар билан солиштирганда, бу жуда оз.

“Агар биз бу кўрсаткични, масалан, ҳаво транспорти чиқиндилари билан солиштирадиган бўлсак, - деб қўшимча қилади Омайра, “бу кунига 330 минг тоннани ташкил этади, Пальма каби кичик ёки ўрта ўлчамдаги вулқонлар чиқараётган зарарли газлар уларнинг юздан бир қисмини ташкил қилади".

Дунёдаги барча вулқонлар томонидан чиқарилган карбонат ангидрид одамлар томонидан ишлаб чиқарилган чиқиндиларнинг 1% дан камроғини ташкил қилади.

Ана Пардо Кофрадес: «Вулқонлар анча узоқ замонлардан буён мавжуд бўлган, - деб эслайди Ана Пардо Кофрадес, - Иқлим ўзгариши фақат саноат инқилобидан кейин бошланган. Шунинг учун биз иқлим ўзгаришида вулқонларни айблай олмаймиз». Ва энг муҳими, дейди Кетрин Хэйер, «вулқонлар тўхтайди, лекин биз тўхтамаймиз. Биз ҳар йили, ҳар ой, ҳар куни зарарли газлар ишлаб чиқарамиз».

Глобал миқёсда 2021 йил декабрь ойи 1991-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,3°C иссиқроқ бўлиб, у энг иссиқ ойлар бўйича олтинчи ўринни эгаллади.

2021 йил декабрь ойидаги ҳарорат даражаси 1991-2020 йиллардаги ўртача ойлик даражасига нисбатан

Европада ҳароратнинг кескин ўзгариши кузатилмоқда. Ғарбий ва жанубий Европада ҳарорат ўртача ойлик даражадан анча юқори бўлди. Масалан, Британиянинг Бале шаҳрида Янги йил арафасида рекорд даражадаги ҳарорат 16,5 ° C қайд этилди.

Бироқ бутун Скандинавия, Болтиқбўйи ва Шимолий Россияда одатдагидан совуқроқ бўлди. Швецияда декабрь ойида 2012 йилдан бери энг совуқ ҳаво кузатилди.

1970 йилдан бери кузатилаётган исиш тенденциясига қай даражада мос келишини кўриб, ўтган йил ҳақида хулоса қилса бўлади. 2021 йил энг иссиқ йил еттинчи ўринда бўлсада, аввалги йилларга қараганда совуқроқ бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

73 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

302 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

132 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

540 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

461 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

135 19:05 24.05.2022
« Орқага