Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Яхшилик қилинг ва бу сизнинг қўлингиздан келади!

1344

Инсон учун яхшилик қилиш энг эзгу амаллардан биридир. Бундай ишларни ҳамма ҳам қилавермайди. «Яхшидан боғ қолар, ёмондан доғ қолар» деганларидек , яхши инсонлардан фақат ва фақат яхши ном қолади. Бугун жамиятга назар ташлайдиган бўлсак, бир ажиб воқеликка гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ҳеч эътибор берганмисиз?! Инсонлар ҳайвонга «меҳр» улашади, уларга ўзи емаган маҳсулотларни олиб келиб беришади. Лекин қаердадир, балки ёнгинасида инсон боласи очликдан азият чекмоқда. Буни биламиз-у билмаганликка оламиз, кўрамиз-у кўрмаганликга оламиз, аммо «Олапар» учун гўшт сотиб оламиз.

Менимча яхшилик қилиш жуда ҳам осон, шунчаки хоҳиш бўлса бас! Келинг, сизга амалда қўллаб кўрган таклифларимдан бирини берсам. Мен бу ғояни синфдош дўстларим билан амалга оширганман ва биз давом этмоқдамиз…Бу ишни сиз шунчаки яхшилик қилиш мақсадида инсонларга ёрдам бериш учун бошласангиз кифоя у ёғи ўзи давом этаверади. Сиз бу ишни ишхонангизда ҳамкасбларингиз билан ёки синфдош дўстларингиз ёки курсдошларингиз ёхуд яқин қариндошларингиз, борингки маҳалладошларингиз билан ҳам қилсангиз бўлади.

Бу ишни қандай амалга ошириш мумкин?! Биргаликда кўриб чиқамиз. Сиз тўплаган жамоангизда айтайлик 15 киши бор у ҳамкасбларингизми, синфдошларингизми  фарқи йўқ. Сиз улар билан жамғарма ташкил қилиб, ҳар ой 30.000 сўмдан жамғариб борсангиз, 1 ойда 450.000 сўм йиғилади, бу 1 йилда 5.400.000 сўмни ташкил этади. Сиз 1 кунга бор йўғи 1000 сўм сарфлаган ҳолда инсонлар учун олам-олам қувонч улашишингиз ва ушбу қувончдан ўзингиз ҳам баҳра олишингиз мумкин. Нақадар ажойиб! Энди бу пулларни қаерга ва қандай сарфлашни бир нечта мисоллар орқали кўриб чиқамиз:

  • 10 та иқтисодий аҳволи оғир бўлган оиланинг 1 нафар фарзандига ҳар бирига 540.000 сўмдан сарфлаган ҳолда қишки кийим-бош олиб беришингиз мумкин.
  • 10 та иқтисодий аҳволи оғир бўлган оилаларнинг ҳар бирига 540.000 сўмлик озиқ- овқат маҳсулотларини олиб беришингиз мумкин.
  • 400.000 сўмга ўртача 200 та китоб сотиб олса бўлади сиз 10 тадан 20 турдаги китобларни харид қилиб, 10 та мактабга совға қилишингиз мумкин.

Булар айни дамда менинг хаёлимга келгани холос. Сиз тўпланган маблағни бошқа яхши ишларга сарфлашингиз ҳам мумкин. Айтайлик, бемор болажонлар учун ёки меҳрибонлик уйларига…

Азизлар, яхшилик қилинг ва бу сизнинг қўлингиздан келади!

 

Дилмурод Мирзо

Ушбу мақола “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган “Яхшилик қил-2021” танловига юборилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким яхшилик қилса, унга…

2043 16:15 04.06.2021

«YAXSHILIK QIL – 2021» танлови ғолиблари аниқланди

1400 12:35 25.05.2021

Имконингиз етганича яхшилик қилаверинг

1933 08:00 19.05.2021

«Мен қандай қилиб бой бўлдим...»

2507 13:25 16.05.2021

Қаддингни ростла!

2256 22:00 15.05.2021

Яхшилик қалбларни титратар

1554 04:00 08.05.2021
« Орқага