Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яхшилик қилиш учун бой бўлиш шарт эмас

848

Кўчада юрганимизда, телевизор ёки интернетда юртимизда ва дунёдаги кўмакка муҳтож кишиларни кўрамиз. Ўша вақтда ҳар бир кишининг дилидан «қанийди мен ҳам шуларга ёрдам бера олсам, имконим бўлганида бироз бўлса-да кўнгилларини кўтариш учун кўмаклашардим», деган фикр ўтса ажабмас. Аслида эса кимгадир эзгулик улашиш учун сиздан бой бўлиш талаб этилмайди. Муҳими кўнгил бойлиги!

Тўғри-ку, лекин кўнгил билан кимгадир ёрдам бериб бўлармиди, дейишингиз мумкин. Моддий жиҳатдан бой, харажатларидан ортиқча пули бўлмаган одам эҳсон қилолмайди, деб ўйларсиз балки. Аммо Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Мирза Юсуф» жоме масжиди яқинида жойлаштирилган контейнер ҳар бир инсон қўлидан келганича яхшилик қила олишига имкон яратди. Ушбу контейнер Америкадаги ўзбеклар ташкил этган “Give to get” хайрия жамоаси тоионидан юртимиздаги «Меҳроб ҳиммати» жамоасига ҳадя қилинди.

Савоб умидида юрган юртдошларимиз ушбу контейнерга ўлчами тўғри келмай қолган ёки бошқа сабаблар билан ўзлари фойдаланмаётган кийимларни олиб келишлари мумкин. Мазкур хайрияга ўз ҳиссасини қўшаётган кўнгиллилар гуруҳи эса ушбу кийимларни қайтадан тозалаб, саралаб чиқишади. Мабодо кимгадир кийим керак бўлса, шу ерга келиб эҳсон қилинган кийимлардан ўзига ёққанини ҳеч қандай пул тўламасдан олиб кетишлари мумкин.

Кўнгиллилар жамоаси аъзолари билан суҳбатлашганимизда дастлаб айрим тушунмовчиликлар бўлгани, одамлар кийиб бўлмайдиган, гигиенага тўғри келмайдиган кийимларини ҳам ташлаб кетишганини айтишди. Буни бироз бўлса-да тушунса бўлади. Чунки дунёда бу каби ҳолатлар аллақачон йўлга қўйилиб, одатга айланган. Бизда эса бу каби амалиёт янги ҳолат бўлгани учун дастлаб англашилмовчилик бўлиши, одатий ҳол. Аста-секин одамлар эҳсон маданиятини ҳам тушуниб, деярли янги кийимларни ҳам олиб келиб беришаётган экан. Сардоба фожиаси содир бўлганда ушбу контейнер орқали тўпланган кийимларни Сирдарё вилояти томон элтиб берилгани ўша вақтда алоҳида эътироф этилган эди. Хайрия жамоаси аъзоларининг айтишича, келажакда бу каби «эҳсон контейнер»ларини ҳар бир вилоят, шаҳар, туманларда ташкил этиш мақсад қилинган. Ишонамизки, республикамизнинг ҳар бир четида савоб илинжида юрган ҳамюртларимиз етарли.

Зеро, эҳсоннинг катта-кичиги бўлмайди. Чин кўнгилдан қилинган эзгуликнинг ажри зиёда бўлади, иншааллоҳ. Унутманг эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

Ҳамидуллоҳ Али

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

382 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

702 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

452 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

238 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

960 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1068 18:30 24.01.2022
« Орқага