Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Якутия ёнғинларининг тутуни Қозоғистон пойтахтига етиб келди

1256

Якутиядаги ўрмон ёнғинларининг тутуни Нур-Султонга етиб келди.  Натижада шаҳар ҳавосида азот диоксиди белгиланган меъёрдан ошиб кетгани маълум қилинди.

Сўнгги бир неча кун мобайнида циклон сабабли Қозоғистоннинг шимолий вилоятларида булутлик сақланиб қолиб, шамол Сибирдаги ўрмон ёнғинлари тутунини олиб келди.

Хабарда айтилишича: "Атмосферадаги юқори намлик ифлослантирувчи моддалар тўпланиши учун қулай шароит яратган."

Яқин кунларда синоптиклар минтақадаги циклон таъсири сусайиб, тутун пардаси тарқалишини кутишмоқда. Ўтган шанба куни якут ёнғинларининг тутуни Павлодар вилояти ва айрим ҳудудларни қамраб олган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ёқутистонда ўрмон ёнғинларига қарши кураш давом этмоқда (фото)

754 22:35 17.08.2021
« Орқага