Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яман: ҳайитда асирлар алмашинуви кутилмоқда

1018

Яманнинг Эронга алоқадор ҳусийлар ҳаракати Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Ямандаги урушаётган томонларнинг ҳар биридан 200 нафар маҳбусни Рамазон ҳайити олдидан озод қилиш ҳақида таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Al-Masirah TV телеканали якшанба куни ҳусийларнинг маҳбуслар ишлари бўйича қўмита раҳбари Абдулқодир ал-Муртазога таяниб хабар берган.

Муртазо, янги таклифнинг сабаби маҳбуслар алмашинуви келишувини амалга оширишдаги кечикиш эканини айтиб, гуруҳнинг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициядан жавоб кутаётганини, бунинг ижобий бўлишига умид қилганини айтган.

Яманнинг урушаётган томонлари ўтган ой маҳбусларни алмашиш масаласини муҳокама қилишганди, бунинг натижасида 16 Саудия фуқароси ва Яманнинг собиқ президенти Абду Раббу Мансур Ҳодийнинг укаси ҳам бўлган юзлаб маҳбуслар озод этилиши мумкин эди, бироқ ўшандан бери якуний келишувга эришилмаган.

Муртазонинг айтишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигидаги келишув 16 саудиялик ва 3 суданлик маҳбус бўлган 823 коалиция маҳбуслари эвазига 1400 ҳусий маҳбусни озод қилиши мумкин.

Шу ой бошида Яманда етти йилдан бери давом этаётган можарода урушаётган томонлар БМТ воситачилигидаги келишувга кўра, йиллар давомида биринчи марта умуммиллий сулҳга келишиб олишди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

993 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1368 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1235 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1916 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3263 09:20 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4566 18:45 27.05.2023
« Орқага