Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яманда аҳвол тобора ёмонлашяпти

908

Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири ҳисобланувчи Яманда қарийб етти йилдан бери қуролли тўқнашувлар тўхтамаяпти. Бунинг оқибатида мамлакатда гуманитар вазият кескин ёмонлашди, бу ерда ҳар ўн дақиқада бир бола олдини олса бўладиган касалликлардан вафот этяпти. 

Care халқаро гуманитар ёрдам ташкилотининг Германиядаги ваколатхонаси раҳбари Карл-Отто Зентелнинг айтишича, айни пайт Яманда аҳолининг учдан икки қисми – 21 миллион киши ёрдамга муҳтож. Бир томондан мамлакат соғлиқни сақлаш тизими абгор аҳволда бўлса, иккинчи томондан иқтисодий инқироз авж оляпти. 

Яманда 16 миллион киши очлик билан олишяпти, беш ёшдан кичиқ 2-3 миллион бола эса тўйиб овқатланмагани сабабли муолажа олмоқда. 

Карл-Отто Зентел Ямандаги вазиятни “фалокатли” деб атаб, халқаро ҳамжамиятни ушбу мамлакатга ёрдам беришга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи шиалар ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уммон ва АҚШ Ямандаги вазиятни муҳокама қилди

146 15:50 15.08.2022

АҚШ махсус элчиси Ямандаги кенг қамровли сулҳни муҳокама қилиш учун сафарини бошлади

531 21:55 14.08.2022

Яманда кучли ёмғир минг йиллик биноларни вайрон қилди

331 11:55 11.08.2022

Яманнинг нефт ва газ қазиладиган вилоятида нотинчлик бошланди

280 13:15 10.08.2022

Яманнинг Мариб шаҳрида урушдан қочган минглаб одамлар сув тошқини остида қолди

269 09:50 08.08.2022

БМТ Ямандаги сулҳни узайтириш зарурлигини таъкидламоқда 

180 09:30 22.07.2022
« Орқага