Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яна бир компания Россияни тарк этяпти

631

Дунёнинг энг йирик қаҳвахоналар тармоғи Россиядан кетяпти. Дунёдаги энг йирик қаҳвахоналар тармоғи Starbucks Россия бозорини бутунлай тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда компаниянинг пресс-релизида баён этилган.

Баёнотга кўра, Starbucks энди Россия бозорида ишламайди ва мамлакатдаги 130 та махсус дўконини ёпади. Шу билан бирга, компания россиялик ходимларга олти ой давомида маош тўлашда давом этади, шунингдек, уларни иш билан таъминлашда ёрдам беради. 

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Starbucks март ойи бошида Россиядаги фаолиятини тўхтатиб, қаҳвахоналарни ёпишини эълон қилганди. 

Starbucks 1971 йилда Сиетлда ташкил этилган. Компания тармоғига бутун дунё бўйлаб 32 000 дан ортиқ қаҳвахоналар киради. Россияда биринчи Starbucks қаҳвахонаси 2007 йилда очилган. 

Аввалроқ McDonald's ресторанлари тармоғи Россияни тарк этишга қарор қилган эди. Компания Россия бозорида 32 йилдан бери ишларди.

Эслатиб ўтамиз, уч ой аввал рус қўшинлари Украина ҳудудига бостириб киргач, дунёнинг жуда кўплаб таниқли компаниялари Россия билан ишлашдан бош тортмоқда. Дунёнинг етакчи давлатлари Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар эълон қилди, аммо руслар босқинчилик ҳаракатларини тўхтатмаяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

422 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

705 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

161 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

249 21:00 01.07.2022

Хотира

281 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

241 20:00 01.07.2022
« Орқага