Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Янги муфтий тайинлангани тўғрисидаги хабарлар бўйича изоҳ берилди

4918

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтийлик лавозимига Тошкент шаҳар бош имом хатиби Нуриддин домла Холиқназаров тайинлангани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси расмий сайтида бу каби хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум қилинган.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги шуни маълум қиладики; устоз Нуриддин домла Холиқназаров айни дамда Тошкент шаҳар бош имом хатиби лавозимида фаолият юритмоқдалар. Тасдиқланмаган хабарни тарқатишда Аллоҳдан қўрқинг», — дейилади идора хабарида.

Аввалроқ Мусулмонлар идораси раҳбарлари деярли бир овозда диний идора раҳбарлиги масаласи ҳали кўтарилмагани, бу масала уламолар кенгаши қарори билан ҳал бўлишини айтгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, муфтий Усмонхон Алимов жорий йилнинг 15 август куни вафот этган эдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Толибон ташқи ишлар вазири Самарқандда жума намозини ўқиди

1523 16:03 29.07.2022

Ўзбекистон диний уламолари Волгоград вилояти муфтийлигига ташриф буюрди

377 12:17 29.06.2022

Муфтий Украина ҳимояси учун жангга киришди

7720 19:00 11.06.2022

Муфтий ҳазрат Ал-Азҳарда ўзбек талабалари билан учрашди

630 18:55 10.06.2022

Муфтий Мисрдаги ватандошлар билан учрашди 

798 09:13 10.06.2022

Муфтий ҳазрат Мисрдаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади

958 09:45 08.06.2022
« Орқага