Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Янги тўлқин: коронавирус грипп билан қўшилиб кетиши мумкин

786

Германия эмланмасликка қарор қилган фуқаролар учун бепул коронавирус тестини бекор қилмоқда. Энди лаборатория ёки дорихонада тест топшириш учун улар 20 еврогача тўлашлари керак бўлади. Расмийларга кўра, бу жамиятнинг бир қисмини эмлашга мажбурлаши керак бўлган қадамдир.

Шу билан бирга, Руминия кексалар ва аҳолининг заиф гуруҳлари учун кучайтирувчи деб аталадиган учинчи дозани киритишни таклиф қилмоқда. Кампания мамлакатда вирусга чалинганлар сони мисли кўрилмаган даражада кўпайган бир пайтда бошланмоқда, шифокорлар беморларнинг 90 фоизи коронавирусга қарши эмланмаганлигини таъкидлашади. Аввалроқ, миллий эмлаш кампанияси координатори Руминиядаги вазиятни Италиянинг ўтган йили бошидан кечирганлари билан солиштирганди. Мамлакатда маҳаллий карантинлар жорий этилмоқда: Руминия жануби-ғарбидаги Дробета-Турну Северин пандемиянинг тўртинчи тўлқини туфайли ёпилган биринчи йирик шаҳар бўлди.

Буюк Британияда ҳам эмлаш кампанияси бошланди - бу сафар гриппга қарши. Расмийлар 35 миллион кишини мавсумий вирусга қарши эмламоқчи, улар коронавирус ва грипп бир вақтнинг ўзида кучайса, ўлим сонининг кўпайишидан қўрқишмоқда.

Шифокорлар ўтган йили грипп чеклов чоралари билан тўхтатилганини эслатиб, бу мавсум айниқса кучайиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Омикрон» штаммига чалинган биринчи ўзбекистонлик аниқланди

1501 15:13 03.12.2021

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

176 11:05 03.12.2021

Ақалли бир доза вакцина олганлар энди Саудияга кира олади

553 12:05 30.11.2021

Келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш учун нима қилиш керак? 

367 09:29 30.11.2021

ЖССТ омикрон штаммининг дунё бўйича тарқалиш эҳтимолига баҳо берди

475 15:00 29.11.2021

Омикрон таҳдиди: Марокаш барча авиарейсларни тўхтатади

525 09:35 29.11.2021
« Орқага