Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япон маданияти Қатарда олқишланяпти

718

Samurai Blue мухлислари Қатарда японча маданияти учун стадиондан ташқарида ҳам мақтовларга сазовор бўлмоқда. Улар ўйин тугагач, стадионни тозалаб кетиши билан ҳаммадан ажралиб турибди.

Чоршанба куни ўз жамоасининг Германия устидан қозонган ғалабасидан кейин халқаро Халифа стадионини тозалашга қолган ва ёрдам берган япон мухлислари ижтимоий тармоқларда тобора кенг тарқалмоқда.

Стадион бўшаб қолиши билан япон мухлислари очиқ кўк рангли ахлат пакетларни олиб, ишга киришаётганини кўрганлар уларни тасвирга олиб тармоқларга жойлади.

Ўтирган жойини тозалаш учун қайтган томошабинларни кўриш кўпчилик учун ажабланарли бўлиши мумкин.  Японлар учун бу одатий ҳол.

"Сиз ўзгача деб ҳисоблаган ҳаракатда биз учун ғайриоддий ҳеч нарса йўқ", деди япон мухлиси Данно Al Jazeera мухбирини лол қолдириб. 

"Ҳожатхонадан фойдаланганда уни ўзимиз тозалаймиз. Биз қайси иншоотдан чиқмайлик, ортимиз тоза бўлиб қолиши шарт. Юу одатий ҳаёт тарзимиз”, деб тушунтирди у.

"Биз ортимиздан ифлос жой қолдира олмаймиз. Бу бизнинг кундалик тарбиямизнинг бир қисми. Бизни шунга ўргатишган".

Якшанба куни Aл-байт стадионида Қатар ва Эквадор ўртасидаги турнир очилганидан кейин, япон футбол мухлисларининг стадионни тозалаб кетаётгани акс этган хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўла бошлади.

Дастлаб томошабинлар стадионни тарк этгач, япониялик мухлислар томони Ал-байт стадионини тозалаб кетаётганини ҳаяжон билан эътироф этаётган одамнинг пости эълон қилинди. Гарчи ўша ўйинда Япония футболчилари стадионга тушмаган эди.

Samurai Blue мухлислари футбол стадионларини тозалаб кетиши янгилик эмас. Ҳатто мағлубият ҳам уларни ўйиндан кейинги муҳим вазифадан чалғитмайди.

2018 йилги Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати пайтида Япония Белгияга қарши 16-тур ўйинида мағлуб бўлди. Япониялик мухлислар жуда хафа эди. Аммо бу уларнинг доимий одатини тарк этишига йўл қўймади. 

Германияга қарши ўйин олдидан Al Jazeera билан суҳбатлашган япониялик футбол мухлиси Саисука одамлар эътибор қаратаётган ҳолат япон халқининг урф-одати  эканини, мухлислар буни реклама учун қилмаслигини айтди. 

"Японияда тозалик ва тартиб диний қадриятга ўхшайди ва биз буни ўзлаштирганмиз", деди у сумкасидаги бошқаларга тарқатадиган ахлат қопларини кўрсатиб.

Ижтимоий тармоқларда стадионни тозалаётган японларнинг видеолари нисбатан янги бўлиши мумкин бўлса-да, озодалик ва тартиб япон маданиятида чуқур илдиз отган. Китоблар ва телекўрсатувлар орқали доимий тарғибот туфайли бу хусусиятлар бутун дунёда машҳурликка эришмоқда.

Японияда бир ташкилотнинг маслаҳатчиси Мари Кондо ушбу мавзудаги китоблари Netflix серияси бўйича бутун дунёга машҳур.

Қўшма Штатларда яшовчи, асли япониялик бўлган футбол мухлиси Такеши болалигидан озода бўлиш анъанаси сингдирилганини айтади.

"Биз хоналаримиз, ҳаммом, синфларимизни тозалалардик, кейин катта бўлганимизда бу ҳаёт тарзимизнинг бир қисмига айланди", деди у.

Япониянинг Германия устидан қозонилган ғалабасидан сўнг Такши ва унинг 13 ёшли ўғли Каиде мухлис дўсти билан стадион тозалагани қолди.

Энди Японияда учта очко бор ва гуруҳда яна иккита ўйин бор, мухлислар ва томошабинлар футбол майдонида ҳам, ташқарисида ҳам кўпроқ япон эстетикасини кузатишлари мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

341 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

552 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

763 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

450 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2456 12:50 30.11.2022
« Орқага