Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япония аҳолиси тобора камайяпти

1273

Япония аҳолиси 2015 йилдан 2020 йилгача деярли бир миллионга камайди. Бу ҳақда Япония Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги тақдим этган аҳолини рўйхатга олиш натижаларидан маълум бўлди.

2020 йил октябрь ҳолатига кўра, Япония аҳолиси 126,14 миллион кишини ташкил қилди. Бу 2015 йилга нисбатан 949 мингга кам демакдир. 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 3 фоизга (75 миллион кишигача), 14 ёшгача бўлган болалар сони беш йил ичида 15 миллионга (6 фоиз) камайган.

Бундан ташқари, япон оилаларида аъзоларнинг ўртача сони ҳам қисқарган. 2020 йил октябрь ойига келиб, бир оиладаги ўртача одамлар сони 2,27 кишига тушиб қолган. Бу 1970 йилдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Япония аҳолиси шитоб билан қариши ҳам тахмин қилмоқда. Ҳисоб-китобарга қараганда, 2065 йилга бориб мамлакатда 88 миллион аҳоли истиқомат қилади ва аҳолининг 38 фоизини 60 ёшдан ошганлар ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

358 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

672 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

447 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

235 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

952 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1053 18:30 24.01.2022
« Орқага