Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япония билан ҳамкорликда етти миллион долларлик тиббий лойиҳа амалга оширилади

855

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сугуру Миядзаки билан учрашув бўлиб ўтди. Вазирлик матбуот хизматининг хабарига кўра, ўзаро мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилган.

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўтган даврда мамлакатлар ўртасида манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам қатор қўшма дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шулардан навбатдагиси Япония Ҳукуматининг «Ривожланишга расмий ёрдам» дастури доирасида JICAнинг молиявий кўмагида амалга оширилиши кўзда тутилган, умумий қиймати 7 млн. АҚШ долларига тенг «Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасига тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш» лойиҳасидир. 

У мультиспираль компьютер томографияси, мобиль клиника, С-arm рентген аппарати, универсал хирургик микроскоп, отоларингологлар учун микроскопли иш столи, терапия, реанимация, неонатология, травматология, хирургия каби қатор йўналишларда фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратларини янада оширишда зарур бўладиган симуляцион асбоб ускуналар каби 29 турдаги энг замонавий тиббий технологияларни ўз ичига олади.

Мулоқот давомида мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Япониянинг юртимиздаги элчихонаси ўртасида Алмашинув нотаси, JICA билан Грант битими, шунингдек, Япониянинг “Grown Agents” компанияси билан Ўзбекистонга тиббий техника ва жиҳозларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга туширишга доир шартнома имзоланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

410 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

697 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

372 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

381 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

294 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

524 15:55 01.10.2022
« Орқага