Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япония БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилишга чақиряпти

474

Япония ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгаши ислоҳ этилишини истамоқда, дея хабар беради ТАСС. БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияда Япония бош вазири Ёсихидэ Суга ҳам нутқ сўзлади. “БМТ XXI аср воқеликларини акс эттириши учун Япония Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш бўйича аниқ музокараларни бошлашга чақиради”, – деди у.

Бош вазирнинг фикрича, дунё янада тинч ва хавфсиз бўлиши учун қуролланиш ва қуролсизланиш бўйича назорат ҳалол ва шаффоф бўлиши зарур.

“Ҳалокатли атом бомбалари портлашини бошидан ўтказган ягона давлат сифатида Япония турли позицияга эга давлатлар ўртасида кўприк бўлади ва дунёнинг ядровий қуролдан холи бўлишига ҳисса қўшади”, – деди Ёсихидэ Суга.

Шунингдек, Япония ҳукумати раҳбари яқинда Шимолия Кореянинг ракета отганини қоралаб, бу БМТ Хавфсизлик Кенгашининг амалдаги резолюцияларига зидлигини таъкидлади. У Шимолий Кореянинг дипломатик мулоқотларни бошлашига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш зарурлигини ва кенгашнинг беш доимий аъзосини назарда тутган ҳолда дунёнинг “беш”дан каттароқ эканлигини айтиб келади. Яқинда Эрдоғаннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш мавзусига бағишланган “Дунё адолатлироқ бўлиши мумкин” номли китоби чоп этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Курил ороллари можароси: Япония Россияга норозилик билдирди

817 16:30 15.10.2021

Японияда ўз жонига қасд қилаётган болалар сони ортмоқда

959 16:27 14.10.2021

Япония: янги бош вазир Курил оролларини руслардан қайтариб олмоқчи

840 14:54 12.10.2021

Япония: кучли зилзиланинг АЭСга таъсири ҳақида маълумот берилди

394 09:03 08.10.2021

Япония: пандемияда қийналган мусулмонларга ёрдам берилди

338 15:05 30.09.2021

Япон олимининг саратон ва инсульт хавфини камайтирадиган маҳсулот ҳақида фикрлари

1302 12:40 28.09.2021
« Орқага