Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япония Испанияда ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланишни тўхтатди

1263

Японияга етказиб берилган Американинг Moderna компанияси томонидан коронавирусга қарши Испанияда ишлаб чиқарилган вакциналар таркибида номаълум аралашмалар топилган. Бу ҳақда бугун Kyodo агентлиги хабар берган.

Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги 1,63 миллионга яқин Модерна вакцинасидан фойдаланишни тўхтатганини эълон қилиб, воқеа юзасидан текширув бошлаганини маълум қилган. Таъкидланишича, вакцинадаги заррачанинг катталиги бир неча миллиметрга тенг. Бу дорилар Япониянинг бешта префектурасидаги эмлаш марказларида, шу жумладан Токиода бўлган.

Японияда Moderna препаратларидан ташқари, инглиз-швед AstraZeneca компанияси ва Америка-Германия консорциуми Pfizer ва BioNTech компанияларининг вакциналаридан фойдаланган. Ҳозирги вақтда мамлакатда 68,1 миллион киши (аҳолининг 53,6 фоизи) вакцинанинг биринчи дозасини, 54,1 миллион нафар (42,6 фоизи) иккита дозасини олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг «Эркин савдо» назорат кўрсаткичидаги ўрни яхшиланди

271 17:05 19.01.2022

Фарғонада замонавий япон таълим мажмуаси ташкил этилади

295 15:40 23.12.2021

Япония: кучли ёнғинда ўнлаб одам ҳалок бўлди

392 14:11 17.12.2021

Танасидан "бош олиб" кетувчи жонивор

2474 16:15 12.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

1430 12:36 06.12.2021

Япониянинг собиқ бош вазири Хитойни Тайванга ҳужум қилишдан огоҳлантирди

1321 12:05 01.12.2021
« Орқага