Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япония: пандемияда қийналган мусулмонларга ёрдам берилди

426

Коронавирус пандемиясидан иқтисодий зарарга учраган Япония мусулмонларига якшанба куни мамлакатнинг энг йирик масжидларидан бирида сахий кишилар кўмак дастурхонини очишди. Барча келувчиларга ҳалол озиқ-овқатлар тўплами топширилди. Улар Япония пойтахтининг Сибуя туманидаги Камиа масжидига номини сир тутишни истаган кишилар томонидан келтирилган.

Масжид раҳбари Муҳаммад Расит Алас, муҳтожларга ёрдам бериш исломнинг бир қисми эканлигини таъкидлаган. Токиода яшовчи 30 ёшли тунислик йигит озиқ-овқат олганидан хурсанд эканини ва бошқа мусулмонлар билан бирга қийинчиликларини енгишга умид қилаётганини айтган.

Маълум қилинишича, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдан келган талабалар пандемия туфайли Японияда молиявий қийинчиликларга дуч келган.

Японияда Ислом икки хил вазиятда қолган. Бир томондан, кўплаб японлар шу пайтгача ислом дини ҳақида деярли ҳеч нарса эшитмаган. Чекка жойларда «Ислом» сўзини ҳам билмаган одамларни учратишингиз мумкин. Бошқа томондан, Япониядаги мусулмонлар жамияти кичик бўлса-да, жуда ҳамжиҳат. Мамлакатда ислом тарихи 1930-йилларда Россия империясидан келган муҳожирлар томонидан бошланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япониянинг собиқ бош вазири Хитойни Тайванга ҳужум қилишдан огоҳлантирди

1094 12:05 01.12.2021

Япония аҳолиси тобора камайяпти

890 09:06 01.12.2021

Япония Хитой таҳдиди туфайли мудофаа харажатларини рекорд даражада оширишни режалаштирмоқда

803 12:30 19.11.2021

Япония Дамашқдаги элчихонасини қайта очмоқчи эмас

420 14:55 16.11.2021

Японияда «ҳовербайк» – учувчи мотоцикл сотувга чиқди

853 12:10 29.10.2021

Россия ва Хитой Япония қирғоқлари яқинида машқлар ўтказди

545 13:06 19.10.2021
« Орқага