Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Японияда ўз жонига қасд қилаётган болалар сони ортмоқда

1552

Дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири ҳисобланувчи Японияда болалар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари энг юқори даражага етди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Таълим вазирлиги ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, ўтган йили 415 нафар бола ўзини ўлдирган. Улар орасида бошланғич синф ўқувчиларидан тортиб лицей ўқувчиларигача бор. 2020 йилда қайд этилган ҳолатлар бир йил аввалгидан қарийб юзтага кўп бўлиб, 1974 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. 

Бундан ташқари, мактабларда давоматда ҳам оқсашлар кузатиляпти. Жумладан, 196 127 ўқувчи ўттиз кундан ортиқ вақт мобайнида дарсларга қатнашмагани аниқланди. 

Таълим вазирлиги мутахассисларининг айтишича, коронавирус пандемияси туфайли мактаб ва уйдаги тартибнинг ўзгариши болаларга салбий таъсир кўрсатган. 

Умуман, Япония ўз жонига қасд қилиш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ядро қуролсизланиши муҳокама қилинадиган G7 саммити ўтказиладиган жой танланди

462 09:15 24.05.2022

Тайванни ҳимоя қилишга тайёрмиз – Байден 

1298 12:30 23.05.2022

Японияда мусулмон қабристонлари муаммоси кўтарилмоқда

2078 17:31 12.05.2022

Торадзиро Ямада — Исломни қабул қилган самурай

1021 15:10 12.05.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1672 10:06 23.04.2022

Япония ҳукумати Курил оролларини «ноқонуний босиб олинган ҳудуд» деб атайди

1247 09:47 31.03.2022
« Орқага