Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япониядан роҳинжаларга моддий ёрдам 

1553

Япония Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Мьянманинг Аракан штатида зулм ва таъқиблардан қочган мусулмон роҳинжаларга молиявий кўмак кўрсатилади.

Уларга озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш эҳтиёжларини қондиришлари учун халқаро ташкилотлар – Япония Халқаро қизил хоч қўмитаси, Жаҳон озиқ-овқат дастури ва Халқаро миграция ташкилоти орқали 19 миллион доллар ажратилади.

«Анадолу» агентлигининг хабар қилишича, грант доирасида Мьянма ва Бангладешдаги 58 касалхона ва соғлиқни сақлаш муассасаларига тиббий ускуналар, ҳар икки мамлакатда 600 минг кишига озиқ-овқат ёрдами етказиб берилади. 

Мьянманинг Аракан штатида 2012 йилда буддавийлар ва мусулмон роҳинжалар ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда минглаб мусулмон ўлдирилган, юзлаб уй ва иш жойларига ўт қўйилган эди. 2017 йилнинг августида эса Мьянма армияси ва мутаассиб буддавийлар роҳинжаларга қарши қирғин бошлади. Мьянмадан Бангладешга қочган роҳинжаларнинг сони 900 мингдан ошиб кетди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиянинг Украинага тажовузи сабаб Япония бош вазири БМТни ислоҳ қилишга чақирмоқда

344 15:05 21.09.2022

Турклар Қуръони Каримни япон тилига таржима қилди

302 16:50 20.09.2022

Японлар ҳам, араблар ҳам Европада ўқишган эди...

2249 20:00 12.09.2022

Японияда Ислом ва турк улуғларининг қабрлари обод қилинди

488 11:35 12.09.2022

Москва Курил ороллари бўйича Токио билан келишмаслигини билдирди

728 16:45 06.09.2022

Японияда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди

253 18:00 10.08.2022
« Орқага