Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япониялик мусулмонлар қабристон учун ер масаласида қийналяпти

1203

Япониянинг жанубида яшовчи мусулмонлар узоқ вақтдан бери маҳаллий ҳокимиятнинг қабристон учун ер ажратиш бўйича қарорини кутмоқда, дея ёзади South China Morning Post. 

“Биз қарийб ўн йил муқаддам Беппу шаҳрида масжид очдик, шундан кейин иккинчи лойиҳага – вафот этган диндошларимизни ўз урф-одатларимиз бўйича кўмиш учун ер қидиришга киришдик”, – дейди маҳаллий мусулмонлар жамоаси етакчиси Хон Муҳаммад Тоҳир Аббос. Унинг айтишича, мусулмонлар қарбистон учун ер ажратилиши масаласида маҳаллий ҳокимиятга кўп бора мурожаат қилган, бироқ ҳар сафар мавҳум жавоблар олган. Мутасаддилардан умидини узган мусулмонлар Беппудан 13 километр узоқликдаги Хидзи шаҳрида 8000 квадрат метр ер участкаси сотиб олди. Бироқ маҳаллий аҳоли бу ерда қабристон очилишига қарши чиқди, уларнинг фикрича, ўликлар тупроқни зарарлаши ва зарарланган тупроқ сувга аралашиши мумкин. 

“Биз неча минг йиллардан бери нафақат мусулмон мамлакатларда, балки дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўликлар ерга кўмилишини, бундан ҳеч нарса бўлмаганини тушунтиришга ҳаракат қилдик”, – дейди Аббос. 

Аммо мусулмонларни на маҳаллий аҳоли, на мутасаддилар тушунишни истамаяпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япониянинг собиқ бош вазири Хитойни Тайванга ҳужум қилишдан огоҳлантирди

1094 12:05 01.12.2021

Япония аҳолиси тобора камайяпти

890 09:06 01.12.2021

Япония Хитой таҳдиди туфайли мудофаа харажатларини рекорд даражада оширишни режалаштирмоқда

803 12:30 19.11.2021

Япония Дамашқдаги элчихонасини қайта очмоқчи эмас

420 14:55 16.11.2021

Японияда «ҳовербайк» – учувчи мотоцикл сотувга чиқди

853 12:10 29.10.2021

Россия ва Хитой Япония қирғоқлари яқинида машқлар ўтказди

545 13:06 19.10.2021
« Орқага