Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ярим миллион хитойлик АҚШ биолабораториясини текширишни талаб қилди

1183

ХХРдаги ярим миллиондан ортиқ Интернет фойдаланувчилари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) юборилган очиқ хатга имзо чеккан. Уларнинг фикрига кўра, келажак эпидемияларининг олдини олиш учун Форт-Детрикда жойлашган Америка биологик лабораториясидаги вазиятни текшириш керак экан.

Аввалроқ, Ассошиэйтед Пресс хабар беришича, ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавируснинг сунъий келиб чиқиш эҳтимолини истисно қилмаган. Кейинчалик у ташкилот 2019 йил декабр ойида COVID-19 билан илк бор касалланган одамлар яшаган минтақалардаги лабораториялар ва тадқиқот муассасаларини текширишни ният қилганлигини айтган эди.
ХХР аҳолисининг очиқ хатида кейинги эпидемиянинг олдини олиш учун ЖССТ хавфли вируслар ёки биокимёвий қуролларни ўрганадиган лабораторияларга эътибор қаратиши зарурлиги айтилган. Хатда Мэриленд штатидаги Форт Детрикда жойлашган Америка Қўшма Штатлари юқумли касалликларни ўрганиш институти (USAMRIID) алоҳида таъкидланган бўлиб, у ерда хавфли ва юқумли вируслар - Эбола, SARS, MERS ва чечак вируслари мавжуд. Уларнинг бирортасининг ташқарига чмқиб кетиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

«2019 йил кузида лаборатория COVID-19 эпидемияси бошланишидан олдин фош этилган, аммо АҚШ миллий хавфсизлик баҳонасида батафсил маълумотларни ошкор қилмаган», - дейилади мактубда.

Америка лабораторияси, газетада ёзилишича, 2019 йилда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) томонидан текширилганидан сўнг вақтинча ёпилган. Бунинг сабаби «чиқинди сувларни зарарсизлантириш билан боғлиқ инфратузилма муаммолари» деб номланган, аммо тушунтириш, нашрнинг фикрига кўра, етарлича ишонарли бўлмаган. Фақатгина вируснинг келиб чиқишини аниқлаш орқали дунё юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиши ва кейинги эпидемиянинг олдини олиш мумкин, деб ёзади газета.

Бир гуруҳ хитойлик фойдаланувчилар хат тайёрлаб, газетадан уни ижтимоий тармоқларда эълон қилишни сўрашган, бу 17 июл, шанба куни амалга оширилган. Кун давомида у 500 мингдан ортиқ имзо тўплаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уханнинг акс-садоси: Хитойда яна коронавирус кўпаймоқда

580 18:25 03.08.2021

Коронавирус: БААда болалар Хитой вакцинаси билан эмланади

286 18:00 02.08.2021

Хитой 250 та ядро ракетаси бункерларини қурмоқда, АҚШ хавотирда

856 15:20 29.07.2021

«Толибон» вакиллари Хитой Ташқи ишлари вазири билан музокара ўтказди

893 16:35 28.07.2021

Финляндия Хитой инвестиция шартномасидан бош тортди

708 14:20 26.07.2021

Хитойга кучли тўфон ёпирилди

1632 13:25 26.07.2021
« Орқага