Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«YAXSHILIK QIL – 2021» танлови ғолиблари аниқланди

1109

Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган  «Султон» тантаналар мажмуасида Вақф хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилган «YAXSHILIK QIL – 2021» ижодий ишлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танловга ижодий ишлар жорий йилнинг 24 февралидан 12 апрелига қадар қабул қилинган эди. Бу мусобақада иштирокчилар яхшилик қилишни тарғиб этадиган мақолалар, ҳикоялар, видеолар ва расмлар билан қатнашишди. Танловда Республикамизнинг барча ҳудудларидан кўплаб ижодкор ёшлар иштирок этиб, улар томонидан бир минг тўрт юздан ортиқ ижодий ишлар юборилган. Ушбу видеоролик, мақола ва инфографика шаклидаги ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, саралаш босқичидан ўтган 49 нафар иштирокчиларнинг ижодий ишлари Вақф ижтимоий каналларида ёритиб борилиши билан бирга, ўзаро ҳамкорлик асосида Azon.uz ахборот-таҳлилий порталида ҳам бериб борилди.

«YAXSHILIK QIL – 2021»» танлови ғолиблари Вақф хайрия жамоат фонди томонидан белгиланган пул мукофотлари билан тақдирланди. Жумладан, «Яхшиликни тарғиб этувчи энг яхши видеоролик» номинациясида ғолиб бўлган Ёрқин  Ҳалилга етти миллион сўм, «Яхшиликни тарғиб этувчи энг яхши мақола» номинацияси ғолиби Ҳайтмурат Ережеповга беш миллион сўм, «Яхшиликни тарғиб этувчи энг яхши инфографика» учун Дилафрўз Қурбонова уч миллион сўм пул мукофоти тавдим этилди. Шунингдек, яна олтита иштирокчига Шайҳ Муҳаммал Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб “Тафсири Ҳилол” тўплами топширилди ва саралаш босқичидан ўтган бошқа иштирокчиларга Вақф фонди томонидан Қуръони карим ва эсдалик совғалари топширилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким яхшилик қилса, унга…

1678 16:15 04.06.2021

Имконингиз етганича яхшилик қилаверинг

1494 08:00 19.05.2021

«Мен қандай қилиб бой бўлдим...»

2266 13:25 16.05.2021

Қаддингни ростла!

1975 22:00 15.05.2021

Яхшилик қалбларни титратар

1185 04:00 08.05.2021
« Орқага