Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Йигирма йил ўтиб, АҚШ Сенати Ироққа қўшин жўнатиш рухсатини бекор қилиши мумкин

647

Чоршанба куни АҚШ Сенати қўмитаси ўтмишда Ироқда содир этилган урушлар учун иккита рухсат ҳужжатини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлади. Бу АҚШнинг сўнгги ҳарбий босқинининг 20 йиллиги олдидан Сенатда тўлиқ овоз бериш учун йўл очиб беради, деб хабар берди Reuters.

Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси 1991 ва 2002 йилларда Ироққа қарши ҳарбий кучлар рухсатини бекор қилиш тўғрисидаги қонун — AUMF'ни маъқуллаш учун ҳозирча 13та қарши ва 8та розилик овозини олди. Бу сўнгги уринишда Конгресснинг қўшинларни жангга юбориш ёки юбормасликни ҳал қилишдаги ролини тасдиқлашга қаратилган.

Сенатдаги демократик кўпчилик етакчиси Чак Шумернинг айтишича, кейинги бир неча ҳафта ичида бутун Сенат қонун лойиҳасига овоз бериши мумкин. Бу 2003 йил 19 мартда Ироққа бостириб киришининг 20 йиллигига тўғри келади.

Эски AUMF'ларни бекор қилиш бўйича ҳаракат раҳбари сенатор Тим Кейн расмий рухсатномалардан фойда йўқлигини айтди.

“Ироқ 2002 йилда душман эди. Улар борган сари хавфсизлик бўйича ҳамкорларга айланишмоқда. Ироқ билан бирлашиб, ИШИДни енгиш ва террорчилик фаолиятидан ҳимояланишда давом этамиз”, деди у Reuters агентлигига телефон орқали берган интервюсида.

Қонунчилар кўп йиллар давомида Конгресс президентга ҳарбий ҳаракатларни оқлаш учун йиллар давомида қўллаган кенг қамровли, чексиз ҳарбий рухсатномалар бериш бўйича президентга ҳаддан ташқари кўп ваколатлар берганини таъкидлаб келади. 

Масалан, ўша пайтдаги республика президенти Доналд Трамп 2002 йилги AUMF Эроннинг юқори мартабали ҳарбий қўмондони Қосим Сулаймонийнинг Ироқда 2020 йилда ўлдирилиши учун қонуний ваколат берганини айтди.

АҚШ Конституциясига кўра, уруш эълон қилиш ваколати президентга эмас, Конгрессга берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

445 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

567 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

792 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

614 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1127 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

942 09:15 05.06.2023
« Орқага