Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ёнғинлар қамраган Туркияда энг иссиқ ёз кузатилмоқда

966

Туркия Давлат Метеорология Хизмати маълумотларига кўра, мамлакатда 1971 йилдан буён иккинчи энг иссиқ июль кузатилган. Биринчиси 2000 йилда бўлган эди, деб хабар беради Hürriyet Daily News.

Кўп йиллар давомида Туркияда июль ойининг ўртача ҳарорати 24,5 даражани ташкил этган бўлса, ўтган ойда бу кўрсаткич 1,8 даражага кўтарилиб, 26,3 даражага етган. Истанбул Ойдин университети метеорологи Гувен Ўздемир: «2021 йилда биз олдинги йилларга қараганда ҳароратнинг кескин ошишига дуч келяпмиз», деган. Мутахассиснинг фикрича, ҳарорат кўтарилишининг асосий сабаблари мегаполисларнинг режадан ташқари ўсиши ва катта шаҳарларга кўчиш бўлган.

«Ҳароратнинг кўтарилиши, афсуски, вақтинчалик эмас, доимий ҳодиса», деб огоҳлантирган Ўздемир ва расмийларни Туркиядаги тез исишга қарши зарур чораларни кўришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойнинг охиридан буён Туркиянинг жанубий вилоятларини катта ёнғинлар қамраб олди, бу одамларнинг қурбон бўлишига ҳам олиб келди. Дам олиш масканлари жойлашган бир қатор қирғоқбўйи ҳудудлари, шу жумладан Анталия ва Муғла вилоятлари зарар кўрди. Икки маҳаллий меҳмонхона, шунингдек, қирғоқ зонасидаги бир неча юз турар-жой бинолари эвакуация қилинган. Туркия ҳукумати фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бошқариш бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, табиий офат қурбонлари сони саккизга етиб, 850 дан ортиқ одам жабрланган. 

Туркия қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли ўтган якшанба куни мамлакат аҳоли пунктларига таҳдид солувчи бошқа ўрмон ёнғинлари йўқлигини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШдаги заводнинг бир қисми ёниб кетди

838 10:13 16.01.2022

Сурхондарёдаги портлашда жароҳат олганлар бор

1469 09:55 07.12.2021

Россиянинг айрим ҳудудларига ўрмон ёнғинлари хавф солмоқда

835 19:05 23.08.2021

Калифорнияда ёнғинлар ҳамон давом этмоқда (фото)

853 16:40 18.08.2021

Ёқутистонда ўрмон ёнғинларига қарши кураш давом этмоқда (фото)

754 22:35 17.08.2021

Жазоирда ўрмон ёнғинлари: қурбонлар сони ортди, мотам эълон қилинди

819 12:05 12.08.2021
« Орқага