Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ёш болалар ўртасида номаълум вирус тарқалдими? — ССВ жавоб берди

1665

Бугун ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда пойтахтимизда болалар ўртасида юқори нафас йўллари яллиғланиши билан боғлиқ номаълум юқумли касаллик тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Шунингдек, ушбу хабарлар орқали «Тез ёрдам» хизматига болаларда иситма кўтарилиши билан боғлиқ чақирувлар сони кескин ортгани, шу боис, бу қандай касаллик эканини аниқлаш ҳамда пойтахт умумтаълим мактаблари ва болалар мактабгача таълим муассасаларини 10 кун муддатга карантинга ёпиш лозимлиги ҳам маълум қилинган. Бу эса одамлар орасида турли тушунмовчиликларга сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуоут хизматининг маълум қилишича, айни кунларда шифохоналарга ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари белгилари билан ётқизилаётган бемор болаларнинг аксариятида тана ҳарорати кўтарилиши, бурун оқиши, аксириш каби мавсумий ЎРВИга хос белгилар кузатилаётган бўлиб, ушбу беморларга нисбатан вирусга қарши ва антибактериал даво муолажалари олиб борилгандан сўнг, деярли барчаси 3-4 кундан кейин касалликдан соғайиши кузатилмоқда. 

Қолаверса, бугунги кунда пойтахт шифохоналарига ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари билан ётқизилаётган барча болалардан коронавирус инфекциясига ПЗР тест таҳлиллари олиниб, касалликка қарши текширилмоқда, бироқ уларнинг деярли барчасида касаллик аниқланаётгани йўқ. Ваҳоланки, сўнгги ҳафталарда юртимизда коронавирус касаллигининг умумий статистикасида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Бундан кўриш мумкинки, ушбу касаллик COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йил сентябрь ойи бошидан буён юртимизда мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишини тўлиқ назоратга олган ва касаликка чалинган барча болалар тўлиқ шифокорлар назоратида.

«Шундай экан, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларини карантинга ёпишга ҳеч қандай асос йўқ. Қолаверса, юртдошларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли нотўғри хабарларга ишонмаслик ҳамда ваҳимага тушмасликларини, агар фарзандингизда тана ҳарорати кўтарилиши, бурун оқиши, аксириш каби белгилар кузатилса, оилавий шифокорга мурожаат қилишларини сўраймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Беларусда «врачлар иши»: Лукашенко ўзининг шахсий шифокори ва яна ўнлаб врачларни ҳибсга олди

1055 09:40 19.04.2022

Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўзадорга муҳим тавсияларни берди 

1066 12:04 05.04.2022

Исроил ҳужумидан икки фаластинлик йигит ҳалок бўлди

446 18:15 31.03.2022

Самарқандда 1000 нафар ўқитувчи ва талабалар беғараз донорлик қилди

633 16:09 26.03.2022

Бугун Шавкат Мирзиёевни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади

636 07:36 18.03.2022

«Саломатлик кунлари» акцияси ўтказилмоқда

553 16:10 01.03.2022
« Орқага