Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ёшлар исломий телеканал очиш таклифини билдиришмоқда

2640

Мамлакатимиз ёшларининг ғоя ва таклифларини эшитиш учун майдон яратиш мақсадида ташкил этилган ёшлар форумининг yoshlarforumi.uz сайтига ёшлар учун исломий телеканал очиш бўйича таклиф жойланди. Унда қайд этилишича, бугунги кунда ёшлар бошланғич диний таълим олиш мақсадида ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан маълумот олишмоқда. Ушбу каналларнинг эса ҳаммаси ҳам ишончли ва тўғри диний таълим бермаслиги мумкин. Шу сабаб ёшларга диний билимларни ўргатишга ихтисослашган расмий телеканал ташкил қилиниши бутун халқимизга манфаатли бўлиши таъкидланган.

«Агар бу турдаги телеканални қуллаб-қувватлаш давлат бюджетига оғирлик қилса, MuslimTV ёки AzonTv онлайн телеканалларига рухсат берилишини таклиф қиламиз», – дейилган Анварбек Баҳодиров муаллифлигидаги таклифда.

Айни пайтда ушбу таклифга овоз бериш учун 37 соатдан ортиқроқ вақт қолган. Агар сиз ҳам ушбу таклифга ҳарихоҳ бўлсангиз, ушбу ҳавола орқали кириб овоз беришингиз мумкин. Бунинг учун сайтдан рўйхатдан ўтиш ва «Овоз бериш» тугмасини босишингиз кифоя.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Виртуал олам ва ёшлар

796 10:55 17.08.2022

Бугун пойтахтимиздаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

1116 16:00 25.06.2022

Бу эркинликми ёки ҳурматсизлик?

4136 10:55 13.06.2022

Ёшларга хорижий тилларни ўрганиши учун субсидия берилади

1245 09:55 09.06.2022

Бугунги манқуртлар

1401 19:35 08.06.2022

Уюшмаган ёшлар дискотека ва олов атрофида уюшадими?

2059 13:40 03.02.2022
« Орқага