Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Ёзда «тонировка»ни бепул қилиш керак»

1925

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ўзининг телеграм каналида ёз ойларида «тонировка»ни бепул қилиш кераклиги ҳақида таклиф билдирди.

Депутатнинг таъкидлашича, ташқарида камида 40 даража иссиқбўлаётган вақтда фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва меҳнат самарадорлиги пасаяди.

«Кундузи иссиқдан жон сақлаб, кечки салқинда кўчага чиқай десанг, карантин чекловлари сабаб соат 20:00 дан кейин деярли барча хизмат кўрсатиш шоҳобчалари фаолияти ҳам тўхтатиляпти», — деб ёзади Дониёр Авазович.

Унинг фикрича, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари нафақат фуқароларга ноқулайлик яратяпти, балки мамлакат ЯИМ, айниқса хизмат кўрсатиш соҳалари ривожига қаттиқ зарба бўляпти. Шунингдек, у иқтисодиётни ўсиши ҳамда бюджетга кўпроқ пул тушиши учун «тонировка» нархларини ёз ойлари учун бекор қилиниши кераклигини сўраб, мурожаат қилди.

«Биргина йилнинг иссиқ мавсумида автомобиль ойналарини қорайтиришга бепул ёки минимал тўловлар асосида рухсат берилиши фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва самарадорлиги ошиши ҳамда мамлакат иқтисоди ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ», дея қўшича қилган Дониёр Ғаниев.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил аввал ҳам Дониёр Ғаниев айнан шу масалага тўхталган эди.

«Модомики ҳукумат тонировка учун белгиланган тўловларни буткул бекор қилишни истамас экан, ҳеч бўлмаса тўловларни арзонлаштириш, енгиллаштириш орқали компромис қилиши керак. Тонировкадан фойдаланиш тартибига бироз бўлса ҳам ижтимоий тенглик ва адолат принципини сингдириш лозим», — деган эди ўшанда депутат.

Шунингдек, у мазкур масала бўйича ўз таклиф ва таҳлилларини ҳукуматга ҳам юборгани ва  таклифларга масъул идоралар  бефарқ бўлмай, ўрганиб чиқиб, инобатга олишларига умид билдириши ҳақида ёзган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тонировка»ни электрон расмийлаштириш орқали чегирма олиш мумкин бўлади

1543 14:20 15.09.2021

«Тонировка» бўйича янги қарор қабул қилинди

2044 20:00 28.07.2021

«Тонировка»га рухсатнома бериш тартиби ўзгарди

6202 15:25 28.07.2021

Тонировка нархи камайтирилиши мумкин

1105 18:05 15.06.2021

Расман: Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди!

4046 09:05 03.08.2019
« Орқага