Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ёзги Қуръон курсларига рўйхатдан ўтиш бошланди

2779

Туркия дин ишлари бошқармасининг расмий сайти хабар беришича, ёзги Қуръон курслари учун рўйхатдан ўтиш бошланди. 

Хабарда таъкидланишича, ҳар йили ёзда миллионлаб болалар мазкур курсларда Қуръони каримни ўқишни ва бошланғич диний маълумотларни ўрганади.  

Дин ишлари бошқармаси томонидан бу йил 90 мингдан ортиқ масжид қошида Қуръон курслари ташкил этилган. Мазкур курсларга келган ёшлар мос жойларда, жумладан, ўқувчилари ёзги таътилга кетган билим юртларининг синфхоналарида ўқитилади.

Фарзандларини ёзги Қуръон курсларига юбориш истагида бўлган ота-оналар учун аризалар 4 июлга қадар масжидлар ёки туман муфтийларига топширилиши мумкин. Шунингдек, Дин ишлари бошқармаси расмий сайти орқали ҳам онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ёзги Қуръон курслари мутлақо бепул.

4 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ёзги Қуръон курсларига рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади. Қизлар ва ўғил болалар алоҳида синфларда ўқитилади.

4 – 9 ёшли ўқувчиларнинг ота-оналари ўз минтақаларидаги энг яқин Қуръон курсига шахсан бориб, ариза топширишлари мумкин бўлади. 

Мамлакат бўйлаб 27 июнь, душанба куни бошланадиган Қуръон курслари 26 август, жума куни якунланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

71 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

213 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

205 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

288 18:58 18.08.2022
« Орқага