Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Йўлкира ошмоқда, бироқ сифат-чи?..

953

Куни кеча “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройлари фаолиятининг 2021 йил 9 ой якунлари бўйича бир йўловчи ташиш учун шаклланган харажатлари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра олти ой давомида ташилган йўловчилар сони - 102,7 млн. кишини ташкил қилган. Автобусларнинг йўналишларда юрган масофаси - 64 310,5 минг км, бунинг учун жами 334 188,0 млн.сўм харажат қилинган. Агар амалдаги йўл кира тарифи - 1400 сўм бўлса бир йўловчи учун харажатлар - 3 254,0 сўмни, 1км учун харажатлар эса 5 196,5 сўмдан иборат бўлмоқда. Бундан йўловчилар томонидан тўланаётган йўл ҳақи ўзини қопламаётгани аниқ бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат транспортида йўл ҳақи нархини ошириш ҳақидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан шаҳар йўловчилар транспорти – автобус ва метрополитенда қатновлар учун йўл кира 1 йўловчига 1700 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда. 

Ушбу қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгандан сўнг кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Чунки Тошкент шаҳри ҳокимияти томонидан кўрсатилган таҳлилларни бошқатдан кўриб чиқиб, мавжуд тузилма, корхоналар, транспорт, ходимлар ва бошқа барча тамойилларни ўрганиб уларни мақбуллаштириш керак. Нарх ошириш энг осон ечим, шунга яраша хизмат сифати бўлиши ҳам лозим. 

Бу борада қарор лойиҳаси юзасидан юртдошларимиз томонидан келиб тушган 63 та таклифдан бирини мисол тариқасида келтириб ўтсак: 

Анвар Имомкулов (давлат хизматчиси):

“Ҳеч қайси давлатда жамоат транспорти ўз-ўзини қопламайди. Лекин шундай бўлсада, экологияни яхшилаш, йўлдаги тирбандликларни камайтириш мақсадида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш учун катта маблағлар сарфлашади. Айтмоқчиманки, аввало жамоат транспорти аҳолига қулай бўлиш чораларини кўриш лозим. Масалан,

–  ҳар бир йўналишдаги автобуслар сонини кескин кўпайтириш (бу айниқса пандемия давом этаётган маҳал жуда муҳим);

–  метродаги поездлар орасидаги интервални 1 дақиқагача камайтириш;

–  автобуслар ҳар қандай бошқа шахсий фойдаланувчи автомобиллардан устун бўлишлиги учун уларга алоҳида йўлак ажратиш (АҚШ даги каби).

Шуларни амалга оширгандан сўнг йўл кира нархини 1700 қилса арзийди”.

Қизиғи шундаки, ушбу қарор лойиҳасида берилган баъзи таклифларга негадир Шаҳбоз Эркин ўғли Ғофуров деган юртдошимиз шундай жавоб қайтарган:

“Тармоқ корхоналари тасарруфида шаҳарда йўловчилар ташишга мўлжалланган жами 1 177 та автобуслар мавжуд бўлиб, уларнинг 47,8 % (564 таси) катта сиғимли (“Mercedes-Benz Low Floor” ва “MAN” русумли) ҳамда 52,2 % (613 таси) ўрта сиғимли (“ISUZU” ва “SAZ LE 60” русумли) автобуслар ташкил этади. Улардан, 10 йилдан ортиқ тасарруф этиб келинаётган автобуслар сони 332 тани (“ISUZU” - 98 та, “Mercedes-Benz Low Floor” - 234 та) ёки 28,4 % ташкил этмоқда. Шунингдек, такидлаш лозимки, ҳозирги кундаги “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус саройларининг зарар миқдорларининг ўсишининг асосий сабабларидан бири бу, бир йўловчи ташишнинг таннархига таъсир кўрсатувчи омиллар, яъни ёқилғи-мойлаш материаллари (2,06 баробарга), сиқилган газ (ўртача 31,0%га), эҳтиёт қисмлар (ўртача 35,0%га), автошиналар (ўртача 32,1%га), меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларнинг (ўртача 21,0%га) кескин ўзгаришига ҳамда “Тошкент метрополитени” УКда янги бекатлар очилиши ҳисобига ишчи-ходимлар ва бунинг натижасида уларнинг ойлик иш ҳақи фонди ошгани, электр энергия харажатлари эса (ўртача 78,8%га) ўсиши ҳисобига содир бўлмоқда”.

Бу маълумотлар қанчалик тўғри эканлигига ойдинлик киритиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот котиби билан боғланишга ҳаракат қилдик, лекин боғлана олмадик.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, қарор лойиҳасига келиб тушган 63 та таклифнинг 59 тасида йўл ҳақининг ошиши асоссиз эканлиги, аҳолининг даромади, жамоат транспортларининг сифати ҳисобга олинмаётгани айтиб ўтилган. Тошкент шаҳар ҳокимияти ушбу қарор лойиҳаси учун берилган таклифларни инобатга олади деган умиддамиз.

Нурбек Ғофуров,

Azon.uz мухбири.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

592 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

72 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

261 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

613 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

343 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

190 20:45 06.07.2022
« Орқага