Янгиликлар

Йўллар ҳаёт учун қанчалар хавфли?

478

Тошкентда, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офисида Бирлашган миллатлар ташкилотининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили Жан Тодт ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар, хусусий сектор, ёшлар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги учун масъул тузилмалар вакиллари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

БМТнинг махсус вакили бутун дунёда кузатилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларига урғу қаратди. Ҳар йили дунё бўйлаб 1 миллион 350 минг нафар инсон йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда, 50 миллион нафар одам эса турли даражадаги жароҳатланишига оляпти. Улар орасида болалар ва ёшларнинг кўплиги, айниқса, ачинарлидир. Бундай кўнгилсизликларнинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари ҳам мавжуд, жумладан йўл-транспорт ҳодисалари зарарлари кўпгина мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини ташкил этади.

Тадқиқотларга кўра, муаммонинг асосий сабабларидан бири, бу – йўлда ҳайдовчилар томонидан содир этиладиган бир қатор оддий қоидабузарликлар: ҳаракат давомида тезликни ошириш, хавфсизлик камарларини тақмаслик, маст ҳолда автомобиль бошқариш, SMS-хабар юбориш ва телефон орқали мулоқот қилиш экан.

Бундай вазиятларни бартараф этиш ва хавфсизликнинг оддий қоидаларига риоя қилиш йўл-транспорт ҳодисалари сонини камида икки баробарга қисқартириши мумкин.

Учрашув давомида йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш бўйича таъсирчан чораларни кўпайтириш бўйича келишиб олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ўзбекистон табиий газ экспортини тўхтатишнинг чораларини кўради»

973 18:23 18.01.2020

«Ҳаётимни ўзбекларсиз тасаввур қилолмайман»

1107 16:40 18.01.2020

Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади – А.Арипов

424 12:30 18.01.2020

Санкт-Петербург. Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилган давлат маъмури жавобгарликка тортилди

397 20:35 17.01.2020

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш осон(ми?)

874 16:40 17.01.2020

Электр энергияси тақчиллиги муаммосини ҳал қилса бўладими?

400 15:21 17.01.2020
« Орқага