Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Йўллар таъмири ҳаммага тегишли, аммо...

1804

Яқинда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига борганимда қош қорайганига қарамасдан уч-тўртта йигит катта йўл ўртасида йўлни таъмирлаётганига кўзим тушди. Кийимларидан йўл қурувчиларига ўхшамасди. Яқинроқ бориб уларнинг кўнгилли сифатида йўлни яроқсиз жойларини таъмирлашаётганини билдим.

Уларнинг ғайратига, савоб ишлар қилишга ҳарис эканликларидан қувондим. Мен кўрган инсонлар уларга тааллуқли бўлмаса-да, қимматли, шахсий вақтларини ажратиб кун кеч бўлишига қарамасдан шундай савобли ишга қўл уришмоқда.  Бироқ...

Бу йўлларни тўғрилаш учун давлатимиз жуда катта маблағ ажратмоқда, миллиард-миллиард сўмлаб йўл қурилиши ташкилотлари ҳисобига келиб тушмоқда. Натижа-чи?..

Чекка вилоятларни-ку қўяверинг, пойтахт Тошкентнинг ҳам айрим жойлари ўйдим-чуқур бўлиб, ҳам йўловчилар, ҳам ҳайдовчиларнинг кўнглини хира қилади. Юртимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳам ошиб кетаётганида ёмон йўлларнинг ҳам “ҳисса”си катта. 

Azon.uz телеграм каналида «Сизнинг маҳаллангиз асфальт қилиндими?» деган савол билан сўровнома ўтказилди. Сўровномада жами 3939 нафар юртдошимиз иштирок этди. Шулардан 28 фоизи “ҳа, асфальт қилинди” деб жавоб берган бўлса, 54 фоиз сўралганлар “йўқ” деб жавоб берган. 14 фоиз  қатнашувчилар эса ётқизилган асфальт талаб даражасида эмас дейишмоқда. 4 фоиз юртдошларимиз бўлса, “тегишли идора вакиллари «асфальт қиламиз» деб ваъда беришмоқда”, деб жавоб беришган. Аммо қолдирилган изоҳларга қарайдиган бўлсак ётқизилаётган асфальтнинг жуда юпқалиги ва атрофида сув оқиши учун ариқларнинг йўқлиги (борлари ҳам талаб даражасида эмаслиги) ҳақида кўпроқ фикрлар билдирилган. Шунингдек изоҳларда йўллар кўп ҳолларда шаҳар марказларида таъмирланаётгани олис қишлоқ жойлари ҳамон четда қолаётгани ҳам айтиб ўтилган. Сўровномада қатнашганлар орасида юқорида биз мисол тариқасида келтириб ўтган кўнгиллилар сингари ўз маҳалласи кўчаларини ўзлари обод қилишаётгани, буни кўриб ҳокимлик ҳам уларга йўл таъмири учун ёрдам беришаётганини таъкидлаб ўтган юртдошларимиз ҳам бор.

Маҳаллалардаги ички йўлларни таъмирлаш борасида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5250-сон Президент қарори ҳам қабул қилинди. Унга кўра 2022 йил 1 январдан туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади. 

Бузилган йўлларни тузатиш савобли иш, бироқ йўлларнинг таъмири, уларни қуриш учун масъул бўлган ташкилотлар ўз ишларини ҳалол ва виждонан бажаришлари лозим.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Маликалар бойлигини Европадаги саройларга сарфламаган...”

2266 19:21 27.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Фарзандларимга ҳайкалларни ибрат қилиб кўрсатдим...”

2001 18:05 21.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Отатурк жон берган сарой Усмонлига қимматга тушган...”

3882 20:25 19.11.2021

Бугун Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

639 08:47 11.11.2021

Туркманистон билан ҳаво ва автомобиль транспорт қатнови тикланиши мумкин

647 08:55 06.08.2021
« Орқага