Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЮНEСКО «Абдуллахон» мадрасасини қайта тиклаш учун грант ажратди

2001

ЮНEСКО Умумжаҳон мероси маркази 2020 йил октябрда жаҳон бўйлаб маданий мерос объектларини сақлаш ва реставрация қилиш мақсадида қиймати 30 минг АҚШ долларига тенг халқаро грант дастурини эълон қилган.

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон»  мадрасасини қисман таъмирлаш мақсадида ушбу грант дастури учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига тақдим этган.

«Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган лойиҳалар орасидан Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасасини реставрация қилиш лойиҳаси ғолиб деб топилди. 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди. Жалб этилган маблағ ЮНEСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда мадрасанинг қулаб тушган қисмини тиклаш харажатларини қоплашга сарфланади», – деди Бухоро вилояти  маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шерзод Маҳмудов.

Эслатиб ўтамиз, бир ой муқаддам «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушган эди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолатга техноген жараёнлар сабаб бўлганини айтган ва прокуратура томонидан Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

151 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

151 10:35 16.08.2022

«Йил имоми – 2022» танлови: Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

512 18:15 15.08.2022

ШҲТ ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Тошкентда йиғилади

149 14:50 15.08.2022

Умра зиёратига борган Марказий Осиё президентлари

976 14:10 15.08.2022

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

248 13:57 15.08.2022
« Орқага